UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46Хотамбек Бойназаров иштирокидаги Mangu 4 асосий жанги биринчи раундда якунланди 0 00:23Mangu 4: Нодирбек Ахатжонов турнирнинг иккинчи асосий жангида октагонга чиқди 0 19:07Исроил Мадримов Президент томонидан давлат мукофоти билан тақдирланди 0 18:33Мунира Абдуллаева Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади 0 17:36WBA чемпиони Роландо Ромеро: "100 миллион доллар эвазига ҳатто ўз отамнинг ҳам юзига ураман" 0 16:55"Барселона" Родри, Гордон ва Адейемини рўйхатдан ўтказди. Янги ўйинчилар "Эльче”га қарши майдонга тушишлари мумкин 0 16:06Бектемир Мелиқўзиев ҳақиқатан ҳам Армандо Ресендис билан жанг қиладими? Менежер жавоб берди 0 15:17Breaking! Жиззахда Формула-1 трассаси барпо этилиши мумкин! 0 14:21Бугун Андижон шаҳрида ММА бўйича Mangu 4 турнири ўтказилади 0 13:28Тошкентда жаҳон футболи афсоналари иштирокида спорт байрамлари ўтказилади 0 12:17Нурсултон Рўзибоев сўнгги спарринг машғулотини ўтказди (ФОТО) 0 11:25Беҳрузбек Усмонов - Жаҳон чемпионати совриндори! 0 19:02Царукян Топуриянинг эҳтимолий кейинги рақибини айтди 0 18:33Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" клубидаги бош миссияси ҳақида гапириб берди 0 17:27Промоутер Жошуа қандай ҳолатда Фьюрига қарши жангдан воз кечишини айтди 0

08 окт 17:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

Уиттакер - Адесанья жанги томошабинлар ташрифи бўйича UFC рекордини янгилади, оқшомнинг ўзи 5,5 млн доллар фойда келтирди

Хабар берганимиздек, Австралиянинг Мельбурн шаҳридаги Marvel Stadium аренасида аралаш қоидалар бўйича UFC 243 турнири бўлиб ўтганди.

Яшил қитъада ўтказилган ушбу UFC оқшомининг марказий жангида ўрта вазн тоифасининг вақтинчалик чемпиони Исраэль Адесанья ҳамда ҳақиқий чемпион Роберт Уиттакер ўзаро тўқнаш келганди. Жангда Адесанья рақибини нокаутга учратиб, UFCнинг янги чемпионига айланган эди. 

Эътиборлиси, ушбу UFC оқшомини томоша қилиш учун Marvel Stadium аренасига 57 127 нафар мухлис ташриф буюрган. Бу эса томошабинлар ташрифи бўйича UFCнинг янги рекорди сифатида қайд этилди. 

Қизиғи, бундан аввалги рекорд ҳам айнан Австралияда ўрнатилганди. 2015 йилнинг ноябрь ойида ўтказилган UFC 193 турнирини томоша қилиш учун стадионга 56 214 мухлис ташриф буюрган эди. 

UFC президенти Дана Уайтнинг айтишича, UFC 243 турнири компанияга 5 миллион 500 000 доллар фойда келтирган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг