UZ

Сўнгги янгиликлар

23:45Шара Буллет Бакуда оғир жанг ўтказди 0 23:408 нафар ўзбекистонлик ММА усталари Octagon 88 турнирида жанг қилишди (Барча натижалар бир саҳифада) 0 23:37Одилхон ва Камил Каратэ трилогияси тўлиқ 5 раунд давом этди 0 23:01Марсель билан жанг қилиши кутилган Бобур Абдулазизов тажрибали қозоқ ММАчисини биринчи раунднинг ўзида "тинчитди" 0 22:45Темировга рақобатчи Асу Алмабаев UFC'да навбатдаги ғалабасини нишонлади. У Рамазон мағлуб этган жангчини таслим қилди 0 22:37Нурсултон Рўзибоевнинг UFC'даги ғалабали юриши давом этган жангдан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 22:20"Сатурн" Қозоғистонда навбатдаги жангини ўтказди (ВИДЕО) 0 22:20Нурсултон Рўзибоев ёрқин ғалабага эришган UFC Baku турнирининг барча натижалари битта саҳифада 0 22:02Нурсултонга мағлуб бўлган Бруно Феррейра бу сафар Икрам Алискеровга имкониятни бой берди 0 20:03Нурсултон Рўзибоев россиялик Андрей Пуляевни "ухлатиб қўйди" 0 17:31Анвар Анваровдан навбатдаги рекорд 0 16:55Жервонта Дэвис "таътилдаги чемпион" деб эълон қилинди, WBA камари учун кимлар жанг қилиши маълум 0 16:21ЖЧ-2026. 66 та ўйиндан 18 тасида йирик ҳисоб. Бу нимадан далолат? 0 15:49Оқ уйдаги UFC турнири - MMA тарихидаги энг кўп томоша қилинган тадбир! 0 15:16Махачев ва Гэрри иштирокидаги UFC 330 турнирига яна тўртта жанг қўшилди 0

04 июн 10:15
Янгиликлар

Бокс/ММА

Украиналик жангчи UFC'да дебют қилади

Теглар :  Аскар Можаров
Украиналик ярим оғир вазн тоифасидаги ММА жангчиси Аскар Можаров UFC'даги дебютини 28 август куни Лас-Вегасдаги UFC Fight Night турнирида ўтказади ва унинг рақиби америкалик Дастин Жейкоби бўлади.

Учрашувни ташкил этиш тўғрисида вазиятга яқин манбалар хабар бермоқда.

26 ёшли Аскар Можаров Ukraina Professional Pankration Chempionship минтақавий лигаси байроғи остида учта нокаутли ғалаба қайд этган. Можаров UFC' даги дебютини оғир вазнда ўтказиши керак эди, қисқа вақт ичида Бен Ротвелл билан жангни қабул қилди, аммо украиналик жангчи Америка визасини олишга улгурмасдан UFC Fight Night 188 турниридан чиқиб кетди.

33 ёшли Дастин Жейкоби сўнгги жангини шу йилнинг май ойида Иона Куцелабага қарши ўтказди. Молдовалик "Халк" билан учрашувдан олдин америкалик кетма-кет учта ғалабани қўлга киритди, шу жумладан россиялик Максим Гришин устидан ғалабага эришган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг