UZ

Сўнгги янгиликлар

17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0

20 мар 08:04
Янгиликлар

Хоккей

Улан-Батор музларини "ёндирган" ёш хоккейчиларимиз тантанали кутиб олинди

Мўғулистон пойтахтида хоккей бўйича U-18 ёш тоифасида ўтказилган қитъа биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси барча рақиблари устидан ғалаба қозониб, мазкур спорт турида илк бор Осиё чемпионлигини қўлга киритган эди.

Кеча Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ёш хоккейчиларимиз тантанали равишда кутиб олинди. Тадбирда Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов ва унинг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, спортчиларнинг ота-оналари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазири қўлга киритилган тарихий натижа билан ёш хоккейчиларимиз қутлаб, уларга кейинги мусобақаларда ҳам омад тилади.

Эслатиб ўтамиз, иқтидорли хоккейчимиз Жасурбек Рустамхонов мусобақа давомида 14 та гол ва 12 та ассист муаллифига айланиб, мусобақанинг энг яхши хоккейчиси номига сазовор бўлган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг