UZ

Сўнгги янгиликлар

19:37"Камп Ноу" стадионининг очилиш санаси маълум бўлди 0 19:16Холлоуэй Топурияга жавоб қайтарди: "Ҳақиқий BMF шарт қўймайди" 0 18:55Топурия агар ўртага BMF камари қўйилмаса, Холлоуэйга қарши жанг қилмайди 0 18:34Онс Жабер 1/8 финалда ютқазиб қўйди 0 18:13АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда 0 17:52Бекзод Абдураҳмонов ўзининг учинчи Олимпиадасида иштирок этади 0 17:37Нигина Абдураимова Калви турнири 1/2 финалида! 0 17:16Ғуломжон Абдуллаев Париж-2024 Олимпиадасига боради 0 16:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди 0 16:37Хорхе Масвидаль: "Мен ғалаба учун қайтаман" 0 16:16Сергей Фомин ҳал қилувчи учинчи сетда 1/5 ҳисобидан чиқиб кетди 0 15:55Дзюдо бўйича Осиё чемпонатига қуръа ташланди 0 15:34Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди 0 15:13Кроуфорд - Мадримов жанги борасида музокаралар бошлангани маълум қилинди 0 14:52Отабек Холматов жарроҳлик амалиётидан кейин илк бор фикр билдирди 0

23 авг 17:36
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Улар ЖЧга борадилар №7: Исроил Мадримов

Германиядаги жаҳон чемпионатида олтин медаль кутаётган боксчиларимиздан бири бу Исроил Мадримовдир.

-75 кг вазн тоифасида бугунги кунда Ўзбекистоннинг биринчи рақамли боксчисига айланиб олган Исроил Мадримов 1995 йилда Хоразмда таваллуд топган.

Гамбург турнири Мадримов учун илк жаҳон чемпионати ҳисобланади. Исроилгача ушбу вазн тоифасида Бектемир Мелиқўзиев халқаро турнирларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиларди.

Мадримов 2015 йилгача -69 кг вазн тоифасида жанглар ўтказарди. 2016 йилдан бошлаб вазнини ўзгартиради ва -75кг вазн тоифасида Ўзбекистон чемпионига айланади. Ўша йилнинг ўзида Россиядаги халқаро турнир ғолибига айланган Исроил 2017 йилдан бошлаб WSB жангларида "Uzbek Tigers" шарафини ҳимоя қила бошлайди.



Кўз тегмасин, Мадримов 2017 йилги мавсумда мағлубият нималигини билмаяпти. WSB жангларида Россия, Қозоғистон, Куба вакиллари мағлубиятга учратилди. Исроил мағлубиятга учратган Арлен Лопес Рио 2016 Олимпиадаси финалида Бектемир Мелиқўзиевни мағлубиятга учратиб, Олимпиада чемпионига айланганди. Спортчи орада Таиландда бўлиб ўтган халқаро турнир чемпионига айланди.

Бундан ташқари Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионати ҳам спортчимиз учун жуда муваффақиятли ўтди. Қитъа биринчилигида рақибини сониялар ичида нокаутга учратган жангини эслайсизми? Якунда боксчимиз барча рақибларини мағлубиятга учратиб Осиё чемпионига айланганди. Айнан ўша ғолиблик, Мадримовга Германияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкониятини яратиб берган.



Ушбу вазн тоифасида Исроилга албатта кубалик Арлен Лопес, колумбиялик Луис Паласиос, қозоғистонлик Абилхон Аманкул, украиналик Олександр Кижнияклар яхшигина муаммо туғдириши кутилмоқда.

Мазкур жаҳон чемпионатида ўзбек бокси мухлислари Исроил Мадримовдан олтин медаль кутмоқдалар. Умид қиламизки, боксчимиз Германия ареналарида ҳам ўз сальтолари билан бизни хурсанд қилади.


Азиз Тўхтамуродов

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+2   
23 авг 18:33:32
Bahodir
Бу вазнда 75 кгда,
1974 йил Гавана (Куба), Руфат Рискиев.
1999 йил Хюстон (Америка) Уткирбек Хайдаров.
2007 йил Чикаго (Америка) Аббос Атоевлар чемпион булганлар.
Исроил омад сенга, галаба билан келгин.
   
24 авг 09:10:34
Aslanbek
Исроилга Кубалик олимпиада чемпиони Арлен Лопес Қозоғистонлик Абилхон Аманкул ва украиналик Олександр Кижнияклардан кўра хавфлироқ рақиб хисобланади гарчи Самарқанддаги жангда Исроилга ютказган бўлса хам.
   
24 авг 08:25:21
Ali
Ertaga JCH boshlanadi to'g'rimi boshlanish vaqtlari haqida malumot berib turinglar.Baribir sport telekanali hech kim ko'rmiydigan velosportni qo'yvorasa kere yana pryamoy efir rejalashtirilganmi?bizdanam bironta jurnalist kamerachi ketganmi musoboqani yoritishga?
   
23 авг 20:34:49
Bek
JasurBeK фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Isroilga ukarainalik yevropa chempioni Xijniyak asosiy raqib sifatida kurinmoqda. Ularning har ikkisini jang olib borish usuli uxshash. Lopez hozir oldingiday emas menimcha
Якунланган Европа чемпионатининг чорок финалида Олександр Хижниякнинг Россиялик Петр Хамуковга қарши бўлиб ўтган жангини youtube орқали кўриб чиқдим. Назаримда Хижняк фақат мезбонлиги туфайли унга ғалаба тортиқ қилинган. Кутилаётган ЖЧда Хамуков хам чемпионлик учун асосий давогарлардан бири. Шунингдек, унинг гавда тузилиши хам Исроилники билан деярли бир хил ва Исроил одатда бўйи паст боксчилар билан жанг олиб боришда бир оз қийналади.
   
23 авг 19:40:05
I will Chempion
Mushti temir Isroil
   
23 авг 19:05:58
JasurBeK
Isroilga ukarainalik yevropa chempioni Xijniyak asosiy raqib sifatida kurinmoqda. Ularning har ikkisini jang olib borish usuli uxshash. Lopez hozir oldingiday emas menimcha
   
23 авг 19:01:36
Ангрен
Мадримов олтинга асосий давогар бу вазнда.
   
23 авг 17:57:50
Bek
Такидлаб ўтилганидек Исроил Мадримов шубхасиз ЖЧнинг совринли ўринларига давогар боксчи ҳисобланади. Лекин бу вазнда чемпионликни қўлга киритиш мураккаб вазифа. 75 кг вазн тоифасида ҳар доим Ўзбекистондан кучли боксчилар иштирок этиб келишган ва Исроилдан хам камида кумуш медал кутиб қоламиз.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг