UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

30 май 10:11
Янгиликлар

Бокс/ММА, Париж-2024

Умар Кремлёв Париж-2024 Олимпиадаси чемпионларига 100 000 доллар мукофот пули беради

Теглар :  Умар КремлёвIBA
Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) Олимпия ўйинларининг бокс мусобақаси ғолиб ва совриндорларини алоҳида пул мукофот билан тақдирлашини маълум қилди.

Нафақат бўлажак Олимпиада чемпионлари, балки кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган чарм қўлқоп усталарига ҳам пул мукофоти тақдим этилади. Чемпионларга 100 000 АҚШ доллари ажратилади. Бу сумманинг тенг ярми боксчига, 25 000 унинг мураббийига, қолган 25 000 доллар эса миллий федерация ҳисобига ўтказилади.

Кумуш медаль учун 50 000 АҚШ доллари ажратилади. Унинг тенг ярми атлетга, қолган қисми мос равишда мураббий ва миллий федерация ўртасида тақсимланади.

Бронза медали учун эса 25 000 АҚШ доллари берилади. Ундан 12 500 АҚШ доллари спортчига берилади, қолган 50 фоиз аввалги тақсимотда бўлгани каби мураббий ва миллий федерация ўртасида бўлинади.

Хабарда айтилишича, ҳатто чорак финалгача етиб борган боксчилар учун 10 000 АҚШ доллари ажратилиши кўзда тутилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг