UZ

Сўнгги янгиликлар

16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0

01 авг 09:37
Янгиликлар

Тадбирлар

Умид Аҳмаджонов МОҚда Япония делегациясини қабул қилди

Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов Япония Парламент гуруҳи Бош котиби ўринбосари Кейсуке Сузуки бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашув давомида жаноб Сузукига KEIO спорт тиббиёти университети тадқиқот маркази доценти Хироюки Ишида, шифохона вице-президенти Хироюки Кобаяши, Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси консули Атуши Суда ва Япония – Ўзбекистон Буюк ипак йўли ташкилоти вакили Мансур Баҳриддинов ҳамроҳлик қилишди.

«Ўзбекистонга хуш келибсиз. Сизни бу ерда кўриб турганимиздан хурсандмиз. Келажакда сизлар билан биргаликда кўплаб йўналишлар бўйича ҳамкорликда иш олиб борамиз», – деб сўз бошлади Умид Аҳмаджонов.

«2020 йилгача Япония биз учун иккинчи уй бўлади десак муболаға бўлмаса керак. Олимпия ўйинлари Японияда ўтказилишини эшитиб жуда хурсанд бўлгандик. Ўйлаймизки, Токиода ўтказиладиган Олимпиада аввалгиларидан бутунлай фарқ қиладиган бўлади.

Олимпия ўйинларига катта делегация билан боришни мақсад қилганмиз. Бу борада ўзига хос стратегия ишлаб чиққанмиз. Япония футбол федерацияси билан ҳам яқиндан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатганмиз. Япониялик мутахассислар билан биргаликда ишлаш биз учун ёқимлидир», – деди Умид Аҳмаджонов.

Ўз навбатида меҳмонлар юртимизда бўлиб турганликларидан хурсанд эканликларини, мамлакатимиз ёрқин таассурот қолдирганлиги ҳақида гапиришди. Қолаверса, ушбу ҳамкорлик ҳар икки томон учун манфаатли бўлиши ҳақида ҳам маълум қилишди.

“Тошкентга уч йил аввал ҳам келгандим. Қисқа вақт ичида шаҳарда юз берган ўзгаришларни кўриб ҳайратландим. Ўзбекистон барча соҳаларда ривожланиб бораётгани халқаро ҳамжамиятнинг эътиборини тортмоқда. Жумладан, спорт соҳасида ҳам қисқа вақт ичида катта ислоҳотлар олиб борилди. Шу боисдан мамлакатингиз билан ҳамкорлик қилишдан фақат ҳурсанд бўламиз”- деди жаноб Сузуки.

МОҚ раҳбари эса Ўзбекистонда юртбошимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида гапириб берди. Шунингдек, нафақат спорт соҳасида, балки савдо, инвестиция соҳасида ҳам ҳамкорликдан мамнун бўлишини, ҳар томонлама бирга ишлашга тайёр эканлигини айтиб ўтди.

Маълумки, бундан бир неча ой олдин Умид Аҳмаджонов Японияга ташрифи чоғида ҳам маҳаллий мутахассислар билан учрашиб, спорт тиббиёти соҳасида, спортчиларни Токиодаги Олимпия ўйинларига тайёрлаш бўйича келишувга эришганди. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Япониянинг Майдзуру шаҳри мерияси ўртасидаги меморандумга биноан дзюдо ва спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоалари Олимпиадага тайёргарликнинг сўнгги босқичини айнан ушбу шаҳарда олиб боришади.

Учрашув якунида Умид Аҳмаджонов анъанага кўра Миллий олимпия қўмитаси номидан меҳмонларга эсдалик совғаларини тақдим этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг