UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0

31 дек 14:44
Янгиликлар

Футбол

Умид Аҳмаджонов: "МТЖга келадиган мураббий ўз терма жамоаси билан ЖЧга йўл олган мураббий бўлади"

Теглар :  ФутболЎФФУмид
ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон терма жамоасига келадиган янги мураббий ҳақида гапириб ўтди.

Миллий терма жамоамиз – футболимиз юзи. Ушбу терма жамоанинг натижаларига қараб ўзбек футболига Халқаро футбол жамоатчилиги баҳо беради. Шу сабабли ҳам миллий терма жамоамизнинг кучайтириш, юқори савияга олиб чиқиш учун кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, терма жамоамизга муносиб спарринг рақиблар топиш, кучли терма жамоалар билан ўртоқлик ўйинлари ўтказиш борасида ҳам музокаралар муваффақиятли якунланмоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2018 йилнинг март ойида Жаҳон чемпионатига йўл олган Марокаш терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиш борасида келишувга эришди. Шунингдек, май ойида яна бир ЖЧ иштирокчиси Эронга қарши ўйин ўтказилади.



Ўзбекистон миллий терма жамоасига тез орада хориждан кучли мураббий олиб келинади. Бу мураббий албатта ўз терма жамоаси билан Жаҳон чемпионатига йўл олган, катта тажрибага эга мураббий бўлади.

Ишончимиз, комилки, бу амалга оширилаётган ислоҳотлар тезда ўз самарасини бериб, ўзбек футболи яна юқори босқичга чиқади. Олимпия ва Миллий терма жамоаларимиз Токио ва Қатарда бўладиган Олимпиада ва Жаҳон чемпионатларига йўлланмаларни қўлга киритиб, бутун ўзбек халқини хурсанд қилишади, - дейди Умид Аҳмаджонов ЎФФ матбуот хизматига.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг