UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Ўзбек клублари ЖЧ-2026 орқали қанча даромад топади? 0 18:49Болаларга қувонч улашган "Tashkent Open Judo Kids Cup IV" ФОТОРЕПОРТАЖ 0 18:18Махачев: "Баъзиларга "Оғайни, машғулот ўрнига бориб ишла" дегинг келади" 0 17:54Дональд Трамп: "Оқ уй яқинидаги UFC аренаси абадий қолиши мумкин" 0 17:28Шакира ва Burna Boy очилиш маросимида ЖЧ-2026 мадҳиясини ижро этади 0 16:53Жон Жонс ва Даниэль Кормье ўртасида трилогия ўтказилади 0 16:25Аниш Гири Синдаровнинг Бибисара билан муносабати тўғрисида ҳазиломуз пост жойлади 0 15:50Дмитрий Бивол P4P рейтингида Топ-10`га қайтди 0 15:14Бельгия терма жамоаси бош мураббийи: "Биз аутсайдермиз" 0 14:44Тожикистонлик UFC жангчиси Рамазон Темиров билан бир кардда октагонга чиқади 0 14:01Жаҳонгир Зокиров Zuffa Boxing'даги илк жангини мағлубиятсиз боксчига қарши ўтказади 0 13:33Камончиларимиз Анталиядаги Жаҳон кубогида иштирок этишади 0 12:54"Манчестер Сити" "Реал"га 90 миллион евро беришга тайёр 0 12:27Makarska Open. Тимофеева икки ғалаба эвазига 1/4 финалга чиқди 0 12:03Ислам Махачев: "Онам ММАдаги фаолиятимни якунлашимни хоҳлаяпти. Ҳаммаси тамом, шекилли" 0

17 янв 11:39
Янгиликлар

Спорт курашлари, Бокс/ММА, Қиличбозлик, Велоспорт, Дзюдо, Оғир атлетика, Тадбирлар, Футбол, Олимпия ўйинлари, Қишки спорт турлари

Умид Аҳмаджонов: "Токио—2020 Олимпиадасидаги натижамиз аввалгисидан ҳам яхшироқ бўлади"

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти этиб сайланган Умид Аҳмаджонов ўзининг бўлажак режаларига ойдинлик киритди.

Бу ҳақида "Дарё" интернет-нашри хабар қилмоқда.

ЎФФ президенти сифатида фаолият бошлаганимга 1 йил ҳам тўлмаганди. Унинг фаолиятини тубдан ўзгартириш ишлари билан банд бўлиб турганимизда, олдимизга навбатдаги масъулиятли вазифа қўйилди. Энди нафақат футбол, балки мамлакат спортни янги босқичга олиб чиқишимиз керак бўлади.

Мамлакат раҳбариятининг ишончидан бошим кўкка етди. Спорт соҳасини кўтаришга жиддий эътибор берилаётганини 2017 йилнинг ўзида чиқарилган қарорлар ҳам кўрсатиб турибди. Бундан тушуниш мумкинки, соҳамизни ривожлантиришни биринчи навбатда президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ўзлари истамоқдалар. Нафақат истак, балки бу йўлда нима керак бўлса, ҳукумат унга замин яратиб беришга тайёр экани ҳар қандай кишига қўшимча мотивация беради.

Тўғри, Риода спортчиларимиз анча муваффақиятли иштирок этишди. Аммо аҳамият берган бўлсангиз, Шавкат Миромонович нафақат боксда, балки спортнинг қолган турларида ҳам катта ўсишга эришишимиз кераклигини таъкидладилар. Ишонаманки, Токио—2020 Олимпиадасидаги натижамиз аввалгисидан ҳам яхшироқ бўлади. Биз бу йўлда жиддий меҳнат қилишга тайёрмиз.

Айтганимдек, ЎФФни қабул қилганимда 1 йил ҳам тўлмаганди. Бироқ МОҚ бутунлай бошқа масала. Бунда спортнинг биргина эмас, барча турлари мужассам. Тез орада Олимпиада ўйинларига лицензия тақдим этувчи мусобақалар бошланади. Қолаверса, олдимизда Осиё Олимпиадаси бизни кутиб турибди. Демак, МОҚда иш қайнайди.

Аммо унутмаслик керакки, биздан шунчаки ишлаш эмас, жон бериб ишлаш, фидойи бўлиш талаб этилади. Демак, имкониятимиздан максимум фойдаланишга ҳаракат қилишимиз шарт. Режага кўра, 25 январь куни ЎФФнинг навбатдан ташқари конференациясини ўтказамиз. Унда ташкилот низомига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш режалаштирилган. Шунингдек, раҳбариятда ҳам ўзгариш бўлади.

Бироқ бу футболдан четлашишим ёки бошланган ишлар якунига етишини билдирмайди. Бошланган ишлар шу йўсинда давом этади ва барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, нафақат миллионлар ўйинини, балки спортнинг қолган турларини ҳам кўтаришга ҳаракат қиламиз.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг