UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00"Ортга йўл йўқ эди". Магомед Анкалаев Перейра қарши жангдаги мағлубият сабабини айтди 0 18:18Ўтмишга назар. Миржалол Қосимов катта футбол билан қандай хайрлашган эди? 0 17:23Теренс Кроуфорд Канело — Мбилли жанги учун тахминини айтди 0 16:52Guangzhou Nansha International. Ҳумоюн Султонов нимчорак финал босқичи масаласини ҳал қилди 0 16:12Тайсон Фьюри Дюбуанинг Уордлига қарши реваншдаги ғалабасига муносабат билдирди 0 15:44Дана Уайт Саудия Арабистонидаги турнирнинг бекор қилиниши ҳақидаги сўзларга муносабат билдирди 0 14:53Ningbo Open: Полина Кудерметова дунёнинг 38-ракеткасини мусобақадан чиқариб юборди. Кейинги рақиб — рейтинг пешқадами! 0 14:26Мбаппе "Onze d'Or" талқини бўйича 2025/26 йилги мавсумда Европанинг энг яхши футболчиси деб топилди 0 13:45Мовсар Евлоев: "UFC’да муддатидан олдин бирорта ҳам ғалабам йўқ, аммо..." 0 12:32Ўзбекистон терма жамоаси IHF Nations Trophy 2026 ғолиби бўлди 0 11:11Райан Гарсия Теофимо Лопес билан жанг қилиши мумкин — инсайдер 0 10:32"Реал" катта номли футболчилар кетидан қувиб, ишончни йўқотди" - Лапорта 0 09:44Ковингтон ва Диллон Дэнис яна учрашади (ПОСТЕР) 0 09:00WTA Ningbo Open. Раҳимова дунёнинг 26-ракеткасига қарши муносиб қаршилик кўрсатди 0 08:11Илья Сибирцев яна бир дастурда Ўзбекистон рекордини янгилади 0

11 май 16:16
Янгиликлар

Велоспорт

Умид Аҳмаджонов ва Шоакром Исроилов Осиё велоспорт конфедерацияси Президенти билан учрашишди

Бугун, 11 май куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов Осиё велоспорт конфедерацияси Президенти Осама Аҳмад Абдулла ал Шафар билан учрашув ўтказишди.

Тошкентга уюштирган ташрифи давомида жаноб ал Шафарга ташкилот Бош котиби Онкар Сингх, вице-президент Шайх Ҳолид бин Ҳамад ва молиячи Дато Амарйит Сингҳ Гиллар ҳамроҳлик қилишди.

Миллий олимпия қўмитасида бўлиб ўтган учрашувда томонлар 2019 йилда велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича мамлакатимизда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилишди.

"2019 йилги Осиё чемпионати Ўзбекистонда ўтишидан хурсандмиз. Мазкур нуфузли мусобақани юқори савияда ўтказишимизга ишончингиз комил бўлсин. Бугунги кунда Ўзбекистонда Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда федерациялар яқиндан ҳамкорликда иш олиб бормоқда. Авваллари ушбу ташкилотлар тарқоқ ҳолда ишлашарди. Биз нафақат Осиё чемпионатини, балки келажакда жаҳон чемпионатини ҳам Ўзбекистонда ўтказишни истаймиз", - деди Умид Аҳмаджонов.

Ўз навбатида ал Шафар Осиё велоспорт конфедерацияси 2019 йилги мусобақани ташкил этишда Ўзбекистонга ёрдам беришга тайёр эканлигини маълум қилди.

"Ўзбекистонда бўлиб турганимдан хурсандман. Мамлакат спортида рўй бераётган ислоҳотларни ўз кўзим билан кўриб турибман. МОҚ ва вазирлик ҳамкорликда ишлаётганидан мамнунман. Осиё чемпионатини ташкил қилишда Ўзбекистон велосипед спорти федерациясига қандай ёрдам керак бўлса беришга тайёрмиз. Осиё велоспорт конфедерацияси мутахассислари Тошкентда бир неча кун бўлиб, 2019 йилдаги Осиё чемпионатини юқори савияда ўтказиш масаласида ёрдам берадилар", - деди меҳмон.


МОҚ раҳбари Умид Аҳмаджонов шунингдек, Тошкентда машҳур спортчи ва мураббийлар иштирокида мастер-класс ва семинарлар ўтказиш борасида ҳам Осиё велоспорт конфедерацияси Президентига мурожаат қилди.

"Биз Ўзбекистонда кўпроқ халқаро мусобақалар ўтказишни истаймиз. Велоспортни ривожлантириш йўлида махсус дастур ишлаб чиққанмиз. Спортнинг ушбу турини энг қуйи бўғин - боғчалардан бошлаб ривожлантирамиз. Машҳур спортчи ва мураббийларни Тошкентга юбориб, турли семинар ва мастер-класслар ўтказиш масаласида амалий ёрдам берсангиз хурсанд бўлардик. Федерация билан келишган ҳолда шу йилнинг ўзида 300та мусобақа ўтказамиз", - деди Умид Аҳмаджонов.

Шунингдек томонлар ўзбек велоспортида янги инновацион технологияларни қўллаш, жумладан фотофинишларни жорий этишда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар. Учрашув якунида Умид Аҳмаджонов анъанага мувофиқ Миллий олимпия қўмитаси номидан меҳмонларга эсдалик совғаларини тақдим этди.


Бугун Тошкентдаги "International hotel" меҳмонхонасида Осиё велоспорт конфедерациясининг ижроқўм йиғилиши бўлиб ўтади. Осама Аҳмад Абдулла ал Шафар пойтахтимизга ташрифи давомида Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раиси Танзила Нарбаева билан ҳам учрашиши кўзда тутилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг