UZ

Сўнгги янгиликлар

22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0 20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0 19:48Жаҳонгир Ўрозов: "Каннаваро "Рубин"ни чемпион қиларди" 0 19:05Камару Усман Ислам Махачевнинг танаффус қилиш қарорига баҳо берди 0 18:29Топурия 2026 йилнинг энг тижорий спорт юлдузлари рейтингида Жошуа, Усик ва Чимаевни ортда қолдирди 0 18:06Саидёқуб Қаҳрамоновнинг Тожикистондаги жанги тўлиқ давом этди ва кутилмаган натижа билан тугади 0 17:47Келдиёрова Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги мағлубиятига изоҳ берди 0 17:12Суперлига. Бироздан сўнг 26-турга старт берилади 0 16:41Усман Нурмагомедов расман эркин агентга айланди 0 16:03UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 15:28Шон Брэди марказий жангдан ечилди 0 14:51Баҳодир Аҳмедов - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи! 0

19 апр 17:33
Янгиликлар

Тадбирлар

Умид Аҳмаджонов Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги фавқулотда ва мухтор элчиси билан учрашди

Сир эмаски, бугунги кунда юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, уни аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш бўйича кенг кўламдаги ишлар олиб борилмоқда.

Умид Аҳмаджонов Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги фавқулотда ва мухтор элчиси билан учрашди

Сир эмаски, бугунги кунда юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, уни аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш бўйича кенг кўламдаги ишлар олиб борилмоқда. Олимпия ўйинларида, нуфузли халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб, муносиб натижалар қайд этиш йўлида жаҳоннинг етакчи спорт мамлакатлари тажрибасини ўрганиб, уни амалда татбиқ этиш ҳам Миллий олимпия қўмитасининг асосий вазифалардан бири ҳисобланади. Бу борада Хитой Халқ Республикасининг спортдаги илғор тажрибаси ўрнак бўла олади десак янглишмаган бўламиз.

Бугун, 19 апрель куни Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси Цзян Ян ҳоним билан учрашди.


Миллий олимпия қўмитаси раҳбари учрашув аввалида Хитой Халқ Республикаси спорт соҳасида дунёнинг энг қудратли мамлакатларидан бири эканлиги, мамлакатдан сузиш, енгил атлетика, стол тенниси, велоспорт, спорт ўйинлари каби турларда ўрганадиган жиҳатлар кўп эканлигини, бу йўналишларда тажриба алмашиш ўзбек спорти учун фақат ва фақат фойда бўлишини айтиб ўтди.

Ўз навбатида элчи ҳоним ташкил қилинган учрашув учун Умид Аҳмаджоновга миннатдорчилик билдириб ўтди.

"Аввало, вақт ажратиб биз билан учрашганингиз учун раҳмат. Хитой нафақат сиз қайд этиб ўтган спорт турлари бўйича, балки йирик комплекс мусобақалар, жумладан Олимпия ва Осиё ўйинларини ўтказиш масаласида бой тажрибага эга.

Шуни айтиб ўтишни истардимки, Ўзбекистон баъзи спорт турларида Хитойдан ҳам кучли. Масалан, 23 ёшгача бўлган футболчиларингиз Хитойда ўтказилган Осиё чемпионатида олтин медалларни қўлга киритишди. Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси нафақат қитъада, балки бутун жаҳонда етакчилик қилмоқда. Биз ҳам бу борада сизлардан кўп нарса ўрганишимиз мумкин бўлади.

Қолаверса, спорт соҳасида сизнинг бой тажрибангиз борлигидан хабаримиз бор. Бошқарувингизда ўзбекистонлик паралимпиячилар Риодаги Паралимпия ўйинларида қандай оламшумул натижалар қайд этганини яхши биламиз. Ишонамизки, сиз Миллий олимпия қўмитаси раҳбарлигида ҳам юксак натижаларга эриша оласиз", - деди элчи Цзян Ян.

Учрашув давомида Умид Аҳмаджонов келаси ойда Хитойга ташриф буюриш режаси бор эканлигини, мамлакат Миллий олимпия қўмитаси билан ҳамкорлик ўрнатиш, Олимпия ҳаракати ва спортни ривожлантириш учун Хитойдан малакали маслаҳатчи мураббийлар таклиф қилиш истагида эканлигини маълум қилди.


Меҳмон бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар келажакда албатта ўз мевасини беришини айтиб ўтди.

"Мамлакатингиз раҳбари спортни ривожлантириш учун кенг кўламда ислоҳотларни амалга оширмоқда. Бу ҳаракатлар, қолаверса спортчиларнинг муносиб рағбатлантирилиши келажакда улкан натижалар учун катта туртки бўлади", - деди элчи ҳоним.

Учрашув якунида Умид Аҳмаджонов Миллий олимпия қўмитаси номидан меҳмонга эсдалик совғаларини топширди. Кейин эса томонлар Миллий олимпия қўмитаси музейини томоша қилишди. Тадбир ниҳоясида Миллий олимпия қўмитаси раҳбари шунингдек, ОАВ ходимларига интервью берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг