UZ

Сўнгги янгиликлар

17:45Жокович фаолиятида 50-маротаба "Улкан тож" 1/8 финалига чиқди 0 17:365 та муҳим ташаббус: Бухоро вилоятида эркин кураш бўйича мусобақа ўтказилди 0 17:19Жошуага қарши жанг қилиш Уайлдер учун қизиқ эмасми? 0 16:37U-23 Осиё чемпионати. Австралия - Ўзбекистон учрашуви ҳаками маълум 0 16:02Ян кимга қарши жанг қилиши маълум 0 15:40Бокс бўйича собиқ мутлақ чемпиони UFC президентига мурожаат билан чиқди 0 15:14Мадинабону Маннопова: "Turkish Open"да кетма-кет иккинчи йил олтин медаль ютмоқчиман" 1 14:42"Барселона" "Челси" ҳужумчисини нишонга олди 0 14:20Спортчилар ижтимоий тармоқларда 0 13:56Кевин Ли - Ислам Махачев жанги Россияда бўлади 1 13:39Жокович Австралиядаги юришини давом эттирмоқда 0 13:11Ўзбекистон чемпионатига бразилиялик футболчи келиб қўшилди 0 12:40Бокс бўйича Токио Олимпиадаси лицензион мусобақасини қабул қилиш учун номзод мамлакатлар рўйхати маълум 0 12:16Australian Open. Серена Уильямсни мағлуб этишди 0 11:41Макгрегорнинг навбатдаги рақиби Хабиб бўлмайди, у ёзгача яна битта жанг қилмоқчи 0

22 авг 02:09
Янгиликлар

Бокс/ММА, Дзюдо, Токио-2020

Умумжамоа ҳисобида илк бор 21-ўриндамиз, МДҲда эса иккинчимиз!

Икки ҳафта барчамизни бирдек ҳаяжонда ушлаб турган Рио-2016 Олимпиадаси ўз якунига етди.

Сайёрамизнинг 207та мамлакати спортчилари ана шу кунлар мобайнида медаллар жамланмаси учун баҳсларда иштирок этишди. Қувонарлиси, тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси Ўзбекистон спорти тарихи зарварақларига олтин ҳарфлар ила битиладиган бўлди.

Терма жамоамиз спортчилари якунда 4та олтин, 2та кумуш, 7та бронза, жами 13та медал билан умумжамоа ҳисобида 207 давлат орасида 21-ўринни эгаллади. Ҳали тарихда бунақаси бўлмаганди. Бу натижа билан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳамда Болтиқбўйи мамлакатлари орасида Россиядан сўнг иккинчи ўринни эгалладик. Қозоғистон терма жамоаси 3та олтин, 5та кумуш, 9та бронза медали билан 22-поғонадан жой олди.

Медаллар жамғариш бўйича АҚШ терма жамоасига етадиган мамлакат топилмади. Америкаликлар жами 121та медални қўлга киритишди. Шулардан 46таси олтин, 37таси кумуш, 38таси бронза медалларидир. Иккинчи ўринни Буюк Британия терма жамоаси банд этди. Уларнинг умумий медаллар сони 67тани ташкил қилди. Олтин медаллар сони 27та, кумуш 23та, бронза эса 17тадан иборат бўлди.

Хитой терма жамоаси учинчи ўриндан жой олди. Чин юрти жамоаси 26та олтин, 18та кумуш, 26та бронза медалини қўлга киритди. Олимпиадада жами 59та давлат терма жамоалари камида бир нафар Олимпиада чемпионига эга бўлишди. Етмиш учта терма жамоа ҳисобида эса камида биттадан кумуш медал бор. Саксон еттита мамлакат терма жамоаси эса камида биттадан бронза медалига эга бўлди.

МЕДАЛЛАР ЖАМҒАРИШ. ТОП-10

1. АҚШ – 121 (46-37-38)

2. Буюк Британия – 67 (27-23-17)

3. Хитой – 70 (26-18-26)

4. Россия – 56 (19-18-19)

5. Германия – 42 (17-10-15)

6. Япония – 41 (12-8-21)

7. Франция – 42 (10-18-14)

8. Жанубий Корея – 21 (9-3-9)

9. Италия – 28 (8-12-8)

10. Австралия – 29 (8-11-10)

... 21. ЎЗБЕКИСТОН – 13 (4-2-7)

Рейтинг: +8   

Фикрлар

   
22 авг 11:34:57
BOBURSHOH
Olimpiya medallar reytingini tuliq jadvalini yuklanglar qaysi davlatlar nechanchi o'rinda ekanini aniq bilib olaylik iloji bulsa oldindan rahmat
   
22 авг 08:07:42
NURMUHAMMAD SOBIROV!
Olamsport.comning barcha xodilariga rahmat! Bundan keyingi ishlaringizga rivoj. Charchamang do'stlarim!
   
22 авг 07:13:02
Chiroqchi sity
BARCHANI TABRIKLAYMAN BU NATIJA BILAN. ILOHIM TOKIYO-2020 DA KAMIDA 10 TALIKKA KIRAMIZ. OLAM SPORT SIZLARGA ESA JUDA KATTA RAXMATLAR AYTIB QOLAMIZ. BIR GURUX YIGITLAR SIZLARNING SAYTLARINGIZDA XAR KUNI 100 MARTALAB OLIMPADA XAQIDA MALUMOT OLIB TURDIIK. CHARCHAMANGLAR JAMOA AXLI!!!
   
22 авг 06:34:06
umatillayev
Ajoyib! Olimpiada bizga unitilmas damlarni taqdim etdi. Bizni bilmaydigan ko'plar endi "O'zbekiston" desa, "Uzbek! I know" deyishadi. Yakuniy reytingda bizdan keyinda turgan davlatlar, bizning sportchilarimizga mag'lub bo'lganlarning yurtdoshlari, dunyodagi boks muhlislari va boshqa bir qancha omillar tufayli biz dunyoga yetakchi sport yurti, boks mamlakati, deya tanildik. Buning uchun barcha olimpiyachilardan cheksiz minnaddormiz! Siz Olamsport ijodkorlari ham bizning har qanday iltimoslarimizni bajarganingiz uchun, tinimsiz yuqori tezlikda ishlab bizni bu saytga kuniga 10-20 martalab kirishga sabab bo'lganingiz uchun behad minnaddormiz! Rahmat! Barchaga Rahmat!
   
22 авг 05:24:24
Baxtiyor_Nazarov_Tta
XUDO XOXLASA KEYINGI OLIMPIADADA KUCHLI 10 TALIKKA KIRAMIZ, SHUNI TILAYMAN!!! DELEGATSIYAMIZ 100 TADAN OSHADI, ILOYIM!!!
   
22 авг 05:23:35
Baxtiyor_Nazarov_Tta
XUDO XOXLASA KEYINGI OLIMPIADADA KUCHLI 10 TALIKKA KIRAMIZ, SHUNI TILAYMAN!!! DELEGATSIYAMIZ 100 TADAN OSHADI, ILOYIM!!!
   
22 авг 05:06:29
Юсуф
R
   
22 авг 04:41:36
MAruf_1214
Salom aziz do`stlar TELEGRAMda futbol ishqibozlari uchun juda ajoyib kanal ishga tushurildi futbol xabarlaridan Telegram orqali ham habardor bo`ling https://telegram.me/joinchat/CfvFCEBhLxF3wuyW0H79jQ
   
22 авг 02:51:07
ellboy
qoil barchasi uchun katta RAHMAT
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг