UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38Нурмагомедов Абу-Дабидаги RAF турнирига киритилмайди 0 10:07Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Диёра Келдиёрова медаллар учун курашга киришади 0 09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0 09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0 08:34Нурмагомедов ва Двалишвили Абу-Дабида назорат остида қолмоқда 0 08:03Фабио Каннаваро: "Ҳисоб 2:0 пайти "моторни ўчириб қўйдик". Футбол баъзида бешафқат эканини тушунишимиз керак" (Тўлиқ матбуот анжумани) 0 07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0 07:01Алимханули Канело билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди 0 21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0

01 июл 18:42
Янгиликлар

Тадбирлар

Урганч шаҳрида катта кураш байрами давом этмоқда+ФОТО

Урганч шаҳрида кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган биринчи халқаро турнир бўлиб ўтмоқда.

Миллатимиз фахри ва ғурури бўлган кураш бугун жаҳон ареналарини забт этмоқда. Шу йилнинг август ойида Индонезиянинг Жакарта шаҳрида ўтадиган Осиё ўйинларида миллий спортимиз бўйича илк бор расмий мусобақалар ўтказилади. 

Ана шундай нуфузли турнир олдидан Хоразм вилоятида ўтаётган мазкур беллашувлар дунёнинг 14 мамлакатидан келган полвонлар учун муҳим синов вазифасини ўтаб бераётгани шубҳасиз. Иккинчи кундирки, Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуаси кураш мухлислари билан тўлиб тошмоқда. 

Халқаро турнирнинг очилиш маросимида Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Фарҳод Эрманов, Ўзбекистон Кураш федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Комилжон Юсупов, Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби Жасур Матчоновлар сўзга чиқиб, миллий қадриятимизнинг ажралмас бўлаги бўлган курашнинг халқаро майдондаги обрўсини оширишда бу каби мусобақаларнинг аҳамияти юқорилигини таъкидлаб ўтдилар.  

Очилиш маросимида хоразмлик санъат усталарининг чиқишлари йиғилганларга янада хуш кайфият бахш этди. Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган Ўзбекистон Президенти соврини учун кураш бўйича халқаро турнирнинг биринчи кунида аёллар 52 ва 78, эркаклар эса 66 ва 81 кг вазн тоифаларида ғолиблик учун гиламга чиқдилар.

Таъкидлаш керак, мазкур турнир доирасида Ўзбекистон кураш федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда ташкилот фаолияти таҳлил этилиб, Осиё ўйинлари олдидан терма жамоалар фаолиятини янада такомиллаштириш борасида фикрлар алмашилди. 

Шунингдек, федерациянинг янги раиси сайланиб, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди. Мусобақа давом этмоқда. Турнир ғолиб ва совриндорлари бироздан сўнг аниқ бўлади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг