UZ

Сўнгги янгиликлар

19:42Василий Ломаченконинг қачон рингга қайтиши аниқ бўлди 0 19:11Родри жароҳати сабабли "Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинини ўтказиб юборади 0 18:30Самбо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркиби маълум 0 17:17Расман! Тим Цзю Эрисланди Лара билан WBA камари учун жанг қилади 0 17:06Ўзбекистонда 10 минг қадам юрган фуқаролар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин 0 16:35Рафинья де Мигелнинг ўлими ҳақида: "Бу ҳар ким билан содир бўлиши мумкин" 0 16:04Жалгасбай Бердимуратовнинг PFL Moscow турниридаги рақиби аниқ бўлди ПОСТЕР 0 15:31Жон МакКарти UFC ҳакамларининг гонорарларини очиқлади 0 15:00UWW 2027 йилги рейтинг турнирлари тақвимини эълон қилди 0 14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0 12:04Богдан Гусков: "Мақсад - нокаут!" 0

02 окт 07:22
Янгиликлар

Дзюдо

Урганчда старт олган Ўзбекистон Кубогининг биринчи кун натижалари + ФОТОРЕПОРТАЖ

Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги беллашувлари бошланди.

Муҳташам "Ёшлик" спорт мажмуаси мезбонлик қилаётган мусобақада Қорақалпоғистон Республикуаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан жами 557 (441 ўғил бола, 116 қиз) нафар дзюдочи 14 та вазн тоифасида татамига чиқмоқда. 

Шунингдек, МҲСК дзюдочилари ҳам алоҳида жамоа сифатида иштирок этишяпти. Муросасиз кечаётган беллашувларни 30 нафар тажрибали ҳакамлар бошқариб боришмоқда. 

Мусобақанинг биринчи куни ўғил болалар -60, -66 кг, қизлар эса -48, -52 ва -57 кг вазн тоифасида ғолиб ҳамда совриндорлар номи маълум бўлди. Кечаги баҳсларда жами 262 (196 ўғил бола, 66 қиз) иштирокчи татамига чиқди.

Биринчи кун ғолиб ва совриндорлари:

Қизлар

-48 кг вазн тоифаси

1. Фотима Турсунбоева (Наманган)

2. Наргиза Тўхтаева (Самарқанд)

3. Зулайҳо Ражабова (Хоразм)

3. Улбосин Ҳакимова (Сирдарё)


-52 кг вазн тоифаси

1. Сўғдиёна Рафкатова (Хоразм)

2. Зуҳра Маъмуржонова (Андижон)

3. Муҳаббат Насимжонова (Наманган)

3. Комила Бўриева (Сурхондарё)


-57 кг вазн тоифаси

1. Мухлиса Генжаева (Хоразм)

2. Олияжон Юсупова (Хоразм)

3. Ёқутжон Абдиримова (Хоразм)

3. Ситора Эшмуродова (Тошкент шаҳри)


Ўғил болалар 

-60 кг вазн тоифаси

1. Баҳром Ботиров (Бухоро)

2. Жамол Ҳамидов (Навоий)

3. Бунёд Ражаббоев (Бухоро)

3. Азизбек Ашуров (Самарқанд)


-66 кг вазн тоифаси  

1. Баҳром Бойқулов (Қашқадарё)

2. Мақсуд Очилов (Навоий)

3. Жамшид Йўлдошев (Сурхондарё)

3. Шоҳжаҳон Раҳимов (Тошкент вилояти)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг