UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

06 авг 17:01
Янгиликлар

Теннис

US Open-2020 чемпиони ўтган йилги гонорардан салкам миллион доллар кам олади (тўлиқ гонорарлар тақсимоти)

"Катта Дубулға" туркумига кирувчи US Open турнири ташкилотчилари теннисчиларга кафолатланган гонорарлар суммасини эълон қилди.

Бу йилги мукофот жамғармаси ўтган сафарги умумий гонорар фондининг 95 фоизини ташкил этади. Яъни, гонорар жамғармаси 5 % қисқариб, 57 миллиондан 53,4 миллион долларга камайтирилди. Бу суммага коронавирус пандемияси сабаб теннисчиларга бериладиган 7,6 миллион доллар ҳам киритилган. 

Шу тариқа, турнирнинг асосий тўр биринчи даврасида иштирок этадиган эркак ва аёл теннисчилар натижадан қатъий назар 61 000 долларлик (ўтган йилгидан 3000 доллар кам) чекни қўлга киритишади. Иккинчи босқич учун 100 000, учинчи даврага 163 000 доллар тайёрлаб қўйилган. Тўртинчи даврага чиққан теннисчилар 250 000 доллар (ўтган йилгидан 30 000 доллар кам), чорак финалга етиб келганлар 425 000 (ўтган йилгидан 75 000 кам), ярим финал - 800 000 (ўтган йилгидан 160 000 кам), финал қатнашчиси - 1,5 миллион (ўтган йилгидан 400 000 кам) гонорарга эга бўлади. Чемпион теннисчи ўз ҳамёнини 3 миллион (ўтган йилгидан 850 000 кам) долларга бойитиб олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг