30 авг 16:35
Янгиликлар
US Open 2026. Бугун Раҳимова, эртага Тимофеева асосий тўрдаги иштирокини бошлайди
Мусобақанинг асосий тўрида икки вакиламиз ҳам ўз маҳоратини намойиш этади. Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Камилла Раҳимова 1/64 финал учрашувида чехиялик Барбора Крейчиковага қарши кортга чиқади. Ушбу баҳс бугун бизнинг вақт билан соат 20:00да бошланади. Раҳимова айни пайтда WTA рейтингида 88, Крейчикова 28-ўринни эгаллаб турибди.
Мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси Мария Тимофеева эса эртага 1/64 финал учрашувини ўтказади. Вакиламиз биринчи даврада словениялик Тамара Зиданшек билан ҳисоб-китоб қилади. Уларнинг учрашуви эртага соат 22:00да бошланиши белгиланган. Тимофеева ҳозирда WTA рейтингида 92, Зиданшек эса 146-поғонадан жой олган.
Эслатиб ўтамиз, учинчи ракеткамиз Полина Кудерметова гарчи саралаш турнирида биринчи рақам остида таснифланган бўлса-да, илк даврадаёқ мағлубият аламини тотиб кўрган ва мусобақадаги иштирокини эрта якунлаган эди.

Фикрлар