UZ

Сўнгги янгиликлар

18:23Ўзбекистон 2027 йилги Жаҳон кубоклари учун иккита йўлланмага эга бўлди! 0 17:52UFC Fight Night 291 турнири нокаутлар бўйича Лига рекордини такрорлади 0 17:21Лионель Месси бугунги ўйинда қайд этган дублига муносабат билдирди 0 16:50Умар Кремлёв: "Боксчилар ҳеч нарсага муҳтож бўлмасликлари учун шароит қиламиз" 0 16:19RCC x Karate Combat: Хамзин Космони енгди, "Белаз" Дуглас Лимани бўғиб қўйди 0 15:48Бакли Мэлоттдан қабул қилиб олган бугунги нокаутли мағлубияти ҳақида гапирди 0 15:17Мареска АПЛ рекордини ўрнатди 0 14:46Бугун уч нафар боксчимиз Жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди 0 14:15Мадримовнинг вазнидаги Фундора WBC чемпионлик камарини ҳимоя қилди 0 13:44Жаҳон чемпионатида йўқотишсиз одимлаяпмиз. Беш нафар боксчимизнинг барида ғалаба! 0 13:13Бекхэм ФИФА президентлигига номзод бўлиши мумкин 0 12:42Полина Кудерметова Ningbo Open турнирининг асосий тўрига йўл олди 0 12:11Aktau Asian Open 2026. Бугун 14 нафар дзюдочимиз татамига чиқади. Вакилларимизнинг бари қозоғистонликларга қарши баҳс олиб боради 0 11:40Нокаутлар оқшомига айланган UFC Fight Night 291 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 11:09Камолиддин Тожиев: "Ҳакамлар "Пахтакор" зарарига истаганча нотўғри қарорлар чиқаришмоқда" 0

03 сен 07:01
Янгиликлар

Теннис

US Open 2026. Камилла Раҳимова 1/16 финалда. Эндиги рақиба дунёнинг 1-ракеткаси!

Нью-Йорк шаҳрида "Катта Дубулға" туркумига кирувчи, умумий мукофот жамғармаси 108 миллион АҚШ долларини ташкил қилувчи US Open 2026 турнири давом этмоқда.

Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Камилла Раҳимова 1/64 финал учрашувида турнирда 27-рақам остида таснифланган чехиялик Барбора Крейчиковани 7/6(4), 6/2 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Бугун ўтказилган 1/32 финал учрашувида эса яна бир ажойиб ғалаба қўлга киритилди. 

Олтмиш беш дақиқа давом этган баҳсда Раҳимова испаниялик Оксана Селехметьевани ортиқча қийинчиликсиз таслим этди - 6/3, 6/0. Ҳамюртимиз битта эйс зарбасини амалга оширди. Қўшхатога йўл қўймади. Оксанада битта қўшхато бўлди, лекин эйс зарбасини ижро эта олмади. Теннисчиларнинг ўзаро олтинчи учрашувига келиб Раҳимова мувозанатни тиклади - 3:3. 

Таққослаш учун, Камилла Раҳимова айни пайтда WTA рейтингида 92, Оксана Селехметьева эса 93-ўринни эгаллаб турибди. Камилланинг 1/16 финалдаги рақибаси дунёнинг биринчи ракеткаси Арина Соболенко бўлади. Беларуслик теннис маликаси иккинчи даврада рейтингнинг 160-поғонасида бораётган россиялик Полина Ятченкони 6/1, 6/1 ҳисобида доғда қолдирди. 

Камилла Раҳимова - Арина Соболенко учрашуви эртага, 4 сентябрь куни бизнинг вақт билан соат 20:00да бошланади. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказадиган тўртинчи учрашуви бўлади. Бугунгача ўтган уччала баҳсда ҳам Собленконинг қўли баланд келган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг