05 сен 07:31
Янгиликлар
US Open 2026. Камилла Раҳимова дунёнинг 1-ракеткасини қийнади. Бу уларнинг ўзаро тўртинчи тўқнашуви эди
Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Камилла Раҳимова 1/64 финалда турнирда 27-рақам остида таснифланган чехиялик Барбора Крейчиковани 7/6(4), 6/2, 1/32 финал баҳсида испаниялик Оксана Селехметьевани 6/3, 6/0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.
Вакиламиз 1/16 финалда дунёнинг биринчи ракеткаси, US Open 2026 турнирининг амалдаги чемпиони, беларуслик Арина Соболенкога қарши кортга чиқди. Роппа-роса 90 дақиқа давом этган баҳсда мўъжиза рўй бермади, лекин Камилла номдор рақибасини кортда яхшигина қийнаб қўйди. Буни Соболенконинг ўзи учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида тан олди. Арина муросасиз учрашувда 6/3, 6/4 ҳисобида ғалаба қозониб, нимчорак финал иштирокчисига айланди.
Учрашув давомида Соболенко 10, Раҳимова 2 та эйс зарбасини амалга оширди. Қўшхатолар Камиллада каррасига кўпроқ бўлди - 6 га 1. Брейклар бўйича ҳам дунёнинг биринчи ракеткаси устунлик қилди - 2 га 0. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган тўртинчи учрашуви сифатида тарихга кирди - 4:0.
Таққослаш учун, Камилла Раҳимова айни пайтда WTA рейтингида 92-ўринни эгаллаб турибди. Энди Соболенко 1/8 финалда америкалик Тэйлор Таунсенд ҳамда россиялик Диана Шнайдер ўртасидаги учрашув ғолибасига қарши кортга чиқади.

Фикрлар