UZ

Сўнгги янгиликлар

23:24Шоҳжаҳон Эргашев, "Сатурн" ва бошқалар - IBA Nomad 16 турнири олдидан матбуот анжумани ва face-to-face ўтказилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 20:52Фомин Хитойдаги M25 турнирининг чорак финалига чиқди 0 20:21Тарихда илк бор! Жавоҳир Синдаров дунёнинг Топ-3 шахматчиси! 0 19:50ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов терма жамоанинг ноябрдаги рақиблари масаласига ойдинлик киритди 0 19:19IBA ЖЧ-2027 учун мукофот жамғармаси эълон қилди 0 18:48Сибирцев Остонада ўтаётган Жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилди 0 18:17Исроил Мадримовнинг вазнида WBC рейтинги янгиланди 0 17:46Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади 0 17:15Мағлубиятсиз Фарид Башарат UFC ростеридан чиқарилди 0 16:44UFC президенти Раҳмонов ва мағлубият нималигини билмай келаётган нокаутчи ўртасидаги жанг ҳақида баёнот берди 0 16:13Дэвид Бенавидес Биволни танқид қилди 0 15:42Мбаппе Лео Мессидан ўтиб кетди 0 15:11Жан Сильва: "Пратес билади, агар Махачевга зарба берса, жанг якунланади" 0 14:40Кормье Перейранинг даъволарига жавоб қайтарди: "Дўст деб ўйлагандим" 0 14:09Алекс Перейра Павлович билан жангни эмас, чемпионлик камари учун курашишни кутганини айтди 0

31 авг 08:01
Янгиликлар

Теннис

US Open 2026. Камилла Раҳимова илк даврада дунёнинг 29-ракеткасини таслим этди

Нью-Йорк шаҳрида "Катта Дубулға" туркумига кирувчи, умумий мукофот жамғармаси 108 миллион АҚШ долларини ташкил қилувчи US Open 2026 турнирининг асосий тўр баҳслари старт олди.

Мусобақанинг асосий тўрида икки вакиламизнинг ҳам иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Камилла Раҳимова 1/64 финал учрашувида шов-шувли ғалабага эришди. Ҳамюртимиз илк босқичда чехиялик Барбора Крейчиковага қарши кортга чиқди. 

Бир соату 55 дақиқа давом этган баҳсда Раҳимова дунёнинг собиқ биринчи ракеткасини 7/6(4), 6/2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Барбора турнирда 27-рақам остида таснифланган эди. Эйслар бўйича чехиялик теннис маликаси катта устунликка эришди - 8 га 1. Иккала теннисчи бир хилда - 8 тадан қўшхатога йўл қўйди.

Бу теннисчиларнинг ўзаро иккинчи учрашуви эди - 1:1. 2021 йилда айнан US Open турнири доирасида ўтган илк баҳсда Крейчикова зафар қучганди. Раҳимова айни пайтда WTA рейтингида 92, Крейчикова эса 29-ўринни эгаллаб турибди. Камилланинг 1/32 финалдаги рақибаси бугун япониялик Аои Ито (рейтингдаги ўрни 373) ҳамда испаниялик Оксана Селехметьева (93) ўртасидаги учрашувда аниқланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг