UZ

Сўнгги янгиликлар

09:05Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади 0 08:34Дёрн UFC 338 турнирида чемпионлик камарини ҳимоя қилади 0 08:03Жавоҳир Синдаров: "Баъзи нарсалар устида ишлашим керак" 0 07:32Қозоғистон спортни молиялаштириш қоидаларини ўзгартиряпти: спортчи ва мураббийлар учун нималар ўзгаради? 0 07:01Sofascore. Ўзбекистон U17 терма жамоаси аъзолари кечаги ҳаракатлари учун неча баҳо олди? 0 19:03"Кўчадаги жангда қоидалар бўлмайди". Бразилиялик спортчи Нурмагомедовни қўллаб-қувватлади 0 18:29Диёра Келдиёрова азалий рақиби — Ута Абе билан Японияда тўқнаш келиши мумкин! 0 17:44Рамазон Темировдан мағлуб бўлган Чарльз Жонсон ҳамюртимизни яна танқид қилди 0 17:08МЮ Саудия Арабистони чемпионатидан футболчи сотиб олмоқчи 0 16:30Гандбол. Осиё чемпионатида Қозоғистонга мағлуб бўлдик 0 15:45Даниэль Дюбуа WBO титулини кимдан ҳимоя қилиши маълум бўлди 0 15:02Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади 0 14:26"Реал" 2026/27 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига биринчи бўлиб йўл олди 0 13:59Гукеш ва Синдаров Жаҳон тожи учун баҳсдаги вақт назорати ҳақида фикр билдиришди 0 13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0

18 ноя 09:52
Янгиликлар

Енгил атлетика, Футбол

Усэйн Болт футболчи бўлиш фикридан қайтадими?

Енгил атлетика бўйича саккиз карра Олимпия ўйинлари чемпиони ямайкалик Усейн Болтнинг айтишича, ноябрь ойи охиригача бирор бир жамоа билан профессионал шартнома тузади ёки футбочли бўлиш орзусидан қайтади.

Ноябрь ойи бошида футболчи Австралиянинг “Сентрэл Кост Мэринес” клуби билан синов муддати билан шартнома тузганди. Клуб раҳбариятига ямайкалик атлетнинг ҳаракатлари маъқул тушди. Аммо унинг агенти профессионал шартнома тузиш учун катта маблағ сўради. 

“Менга турли клублардан таклифлар бор. Биз ноябрь ойи охирига қадар аниқ тўхтамга келамиз. Ўшанда мен қайсидир клуб билан шартнома тузаман ёки футболчи бўлиш орзуимдан воз кечаман”, дейди Болт.

Ямайкалик атлетнинг айтишича, Поль Погба ва Раҳим Стерлинг сингари футболчилар унинг футболчи бўлишини қўллаб-қувватлашган.

“Мен Стерлинг ва Погба билан суҳбатлашдим. Улар футболчилик фаолиятимни бошлашимдан хурсанд. Улар менга “олға бос, сени буни уддайлайсан”, дейишди. Гап пулда эмас. Бу менинг ёшликдаги орзуим. Мен шунчаки бу ишда қанчалик яхши бўлишимни билмоқчиман”, дейди Болт.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг