UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

24 май 17:06
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Усик Дуэйн Жонсон фильмида ММА афсонаси ролини ижро этади

Супероғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони Александр Усик ўзини актёр сифатида синаб кўради.

Украиналик боксчи Голливуд блокбастер фильми "Крушащая машина" ("Эзилган машина") картинасида америкалик таниқли жангчи Марк Керр образини гавдалантиради.

Фильмда бош ролни Голливуд суперюлдузи Дуэйн Жонсон ижро этади. Жонсон картина продюсери ҳам ҳисобланади. Усик фильмда бош қаҳрамоннинг асосий рақибларидан бири Игорь Вовчанчиннинг ролини ижро этиб беради. 

Ушбу фильмда яна бир таниқли ММА жангчиси, икки карра Bellator чемпиони Райан Бейдерга ҳам роль тегди. У бош қаҳрамоннинг дўсти Марк Колманнинг образида кўриниш беради.

Маълумот учун, Марк Керр 1997 йилнинг январида ММАда дебют қилган. У кетма-кет учта турнирда - WVC 3, UFC 14 ва UFC 15`да ғалаба қозонган. 1998 йилда эса PRIDE промоушенида ўз жангларини ўтказа бошлаган. Керр 6 ғалаба, 4 мағлубият қайд этган. Айнан Вовчанчинга қарши жанги ўтказилмаган деб топилганди. 

Америкалик 55 ёшли жангчи фаолиятини 2009 йилда якунлаган. Ўшанда у қаторасига бешта жангда муддатидан олдин мағлубиятларни қабул қилиб олган. Жангларнинг бирида Олег Тактаровга ютқазган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг