UZ

Сўнгги янгиликлар

12:25Эдвардс Макгрегорнинг UFC'га қайтиш эҳтимолини баҳолади 0 12:02"Ҳумо" ҳимоячиси Марк Рубинчик ва ҳужумчи Жавоҳир Расулов жароҳат олиб сафдан чиқди 0 11:38Муҳаммад Мокаев Коди Гарбрандтни жангга чорлади 0 11:17АҚШ ўз тарихида илк бор Эронни мағлуб этди ёхуд 24 йил аввалги қасос олинди 0 10:53Жоэль Диас: "Биволни Бетербиевдан анча ақлли деб ҳисоблайман" 0 10:29Истомин Боргесга мағлуб бўлиб, яккалик баҳсларини тарк этди 0 10:04Маҳмуд Мурадов: "Кейинги жанг санаси, рақиб номи ва манзилни кутяпмиз" 0 09:42Мераб Двалишвили UFC'дан Кори Сэндхаген билан жанг ташкиллаштириб беришни сўради 0 09:20ЖЧ-2022. Бугун яна 2 гуруҳда баҳслар якунланади 0 08:29Хавьер Мендес: «Ислам битта жанг билангина у ерда бўлишга ҳақли эмас» 0 08:05Месси - Канело можаросига аргентиналик боксчи қўшилди 0 07:4191 ёшли Боб Арум нафақага чиқиши ҳақидаги саволларга жавоб берди 0 07:10ЖЧ-2022. Узоқ кутилган ўйинда Эрон АҚШга ютқазди, Англияда йирик ғалаба 0 22:17Нодирбек Абдусатторов Накамурани мағлубиятга учратди 0 22:05ЖЧ-2022. Нидерландия ва Сенегал плей-оффда. Қатар эса мундиални якунлади 0

21 авг 02:30
Янгиликлар

Бокс/ММА

Усик - Жошуа 2: Усик камарни сақлаб қолди (барча жанг натижалари бир саҳифада)

Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида катта бокс оқшоми бўлиб ўтди.

Кечанинг марказий жангида украиналик Александр Усик британиялик Энтони Жошуадан ўзига тегишли WBO, WBA, IBF ва IBO камарларини ҳимоя қилди. 12 раундлик жанг Усикнинг очколар эвазига кўра (113 - 115, 116-112 ва 115-113) ғалабаси билан якунланди. 



Ушбу саҳифа орқали Усик - Жошуа жанг оқшоми тафсилотларидан хабардор бўлишингиз мумкин бўлди. 

Усик Жошуа 2. Сўнгги раунд. Иккала боксчилар ҳам бу раундда ҳужмдан кўра ҳимояга эътибор қаратишди. Клинчлар нисбатан кўпроқ бўлди. Ва узоқ кутилган йил жанги якунланди. 12 раундлик очколар эвазига жанг ғолиби - Александр Ууусик...... Ҳаа, украиналик боксчи чемпионлик камарларини ўз юртига қайтиб олиб кетадиган бўлди. Аммо Жошуа ҳам ғалабага лойиқ жанг қилган эди, наздимизда.


Усик Жошуа 2. Ўн биринчи раунд. Усик қўлларини тушириб, яъни ҳимоясиз ҳолатда бор эътиборини ҳужумга қаратмоқда. Ва бунинг натижасида кўплаб аниқ зарбаларни қабул қилиб олмоқда.

Жанг бошланиши учун ҳамма нарса тайёр. Ва бошланди. Биринчи раунд. Ҳозирча иккала боксчи ҳам масофада бир-бирларини ўрганишмоқда. Биринчи раунд шу тариқа якунига етди.Бўй борасида устунликка эга бўлишига қарамасдан, Жошуа бундан фойдалана олаётганича йўқ. Иккинчи раунд якунига етди. Учинчи раундда Усик масофани зўр сақлай олди. Жошуанинг зарбалари ҳавога учяпти.Тўртинчи раунд сўнгида жанг бироз қизиди, аммо барибир боксчилар ҳали таваккалга қўл ургиси келмаяпти. Бешинчи раунд аввалида Жошуа кучли зарба йўллади, кейинчалик Усик зарбалар сериясини амалга оширди. олтинчи раунд якунланди. Кичик устунлик Жошуа томонида. Мухлислар тинимсиз равишда Усикни қўллаб-қувватлашмоқда. Олтинчи раунд ҳам ўз якунига етди. Тенг курашлар остида кечмоқда жанг. Энди асту-секин ўз маҳоратларини кўрсата бошлашса керак, еттинчи раундга ҳам етиб келдик. Дарвоқе, ушбу жангга Усикнинг WBA Super, IBF ва WBO ҳамда Тайсон Фьюрининг The Ring камарлари тикилган. Саккизинчи раунддамиз. Ҳаа, мана энди Жошуа бўйдаги устунликдан фойдалан оляпти. Ринг марказини ўзиники қилиб олди Жошуа. Рингнинг қайси бурчагида жанг қилишни у белгилаяпти. Аммо шундай бўлишига қарамасдан Усик ҳам кам зарба йўллаётгани йўқ. Тўққизинчи раунд: Жошуа яққол устунликка эришди. У жуда кўп зарбалар йўллади, йўллаганда ҳам аниқ ва кучли зарбалар. Айнан шу раундлар унга якунда ғалаба келтириши мумкин. Ўнинчи раунд: Усик яна масофавий жанг қилди ва якунда бироз бўлсада ушбу раунд учун устунликни ўз томонига оғдира олди.



Британия миллий мадҳияси янгради. Навбат Усикнинг ватани бўмиш Украинага.

Александр Усик ҳам рингга чиқиб келмоқда...

Энтони Жошуа рингга чиқиб келмоқда...

Ва энди навбат йил жангига...

Дўстлар, бизда ва ниҳоят Co main event, яъни марказий жангдан олдинги тўқнашув. Рингга хорватиялик боксчи Филип Хргович ҳамда хитойлик Жан Жилей чиқиб келмоқда. Боксчиларнинг статистикалари қуйидагича: Филип Хргович (14-0, 12 KO), Жан Жилей (24-0-1, 19 KO). Жанг супероғир вазн тоифасида бўлиб, IBF камари учун мажбурий даъвогарлик мақомида кечади. Демак, бошланди. Биринчи раундда боксчилар асосан масофада ҳаракатланишди. Таъкидлаш жоизки, хитойлик боксчи Хрговични нокдаун ҳолатига тушуриб қўйди. Иккинчи раундда иккала боксчида ҳам айтарли вазият бўлмади. Аммо хитойлик боксчининг зарбалари анчайин оғир ва кучли экани сезилиб турибди. Ўўўўҳ, Хргович жароҳат олгани маълум бўлмоқда. Ҳозирча жанг давом этмоқда. Учинчи раунд тенг курашлар остида кечди. Тўртинчи раундда Жан Жилей ташаббусни бироз ўз қўлига олгандек бўлди. Еттинчи раунд давом этяпти, Жан Жилей катта устунликка эга. Аммо Хргович ҳам кучли зарбаларни тез-тез йўллаб турибди. Хргович рақибининг бош қисмига жуда кучли зарбалар йўналтирди. Хитойлик боксчи чарчаб қолгандек, сабаби тез-тез клинчга киришга ҳаракат қилпяти. 8-раунд аввалида Жан жуда кучли зарба йўллади. Хргович бу раундда кетма-кет зарбалар йўллашга ҳаракат қилди, аммо бу зарбалар хитойлик боксчига таъсир ҳам қилмаётгандек, гўё. Хрговичнинг формаси ҳам дош беролмаяпти. Тўққизинчи раунд сўнгида Жан Жилей жуда кучли зарбалар сериясини амалга оширди. Хрговични бонг қутқариб қолди. Ўн биринчи раунд давом этяпти жангда. Сўнгги раунд. Хитойлик боксчи ҳам нокдаунга учрашига бир баҳя қолди. Ва бўлди, жанг якунланди. Демак, жанг ғолиби сенсацион равишда, хорватиялик Филип Хргович деб топилмоқда.


Co main Event олдидан оқшом "эгаси" Саудия Арабистони учун ўз боксчиси иштирокида тўрт раундлик жанг ташкил қилинмоқда. Ушбу жанг Бадер Самрин (5-0, 4 КО ) ва Фуад Тарверди (5-2, 4 КО) ўртасида бўлиб ўтмоқда. Иккала боксчи ҳам енгил вазнли ҳисобланади. Жангда кутилганидек, саудиялик боксчи устунлик қилмоқда. Фуад Тарверди рақибига кутилмаганда бирин-кетин зарбалар йўллади. Демак, жанг тақдири сўнгги раундда ҳал бўладиган бўлди. Вааа, боксчилар очиқ курашга киришиб кетишди. Бўлди, кутилганидек, Саудия вакили ғалаба қозонди!


Демак, бизда навбатдаги супер жанг! Рингга яримоғир вазнли боксчилар - Каллум Смит ва Матьё Бодерлик чиқиб келмоқда. Жанг WBC саралаши мақомида бўлиб ўтади. Боксчиларнинг статистикалари: Каллум Смит (28-1, 20 KO), Матьё Бодерлик (21-1, 12 KO). Демак, бошланди. Дарвоқе, жанг ўн икки раунд этиб белгиланган ва ҳозирча иккинчи раунд қизғин равишда ўтиб бормоқда. Ҳар жабҳада иккала боксчида ҳам тенглик мавжуд, ўу жумладан бўй борасида ҳам. Матьё ҳозир рақибига бирин-кетин зарбалар ёмғирини "ёғдирди". Энди эса Каллумнинг навбати. Шу зайлда учинчи раунд ҳам якунига етди. Энтони Жошуа ҳам аренага етиб келди. Каллум Смит жароҳат олибди, аммо жиддий эмас, шифокорлар унга жангни давом эттириш учун рухсат берди. Вауууув. Қандай нокауууут. Каллум Смииит рақибини нокаутга учратмоқда! Жанг тўртинчи раунддаёқ якунланди.


Асосий жанглар тобора яқинлашиб келмоқда. Аренада бироз танаффус юзага келди.

Александр Усик жанг бўлиб ўтадиган аренага етиб келди!

Навбатдаги жанг биринчи оғир вазн тоифасида Баду Жек ва Ричард Ривера ўртасида бўлиши кутилмоқда. Боксчиларнинг статистикаси қуйидагича: Баду Жек (26-3-3, 16 KO). Ричард Ривера (21-0, 16 KO). Ушбу жанг 10 раунд этиб белгиланган. Демак, боксчилар бирин-кетин рингга чиқиб келишмоқда. Биринчи раунд якунига етди. Тенг курашлар остида кечди. Риверанинг ҳаракатларида ҳам, зарбаларида ҳам ўзига хослик мавжудлигини кўришимиз мумкин. Иккинчи раунд ҳам якунланди, яна деярли тенг курашлар остида. Учинчи раунд. Ривера раунд аввалида зарбалар кетма-кетлигини уюштирди. Энди эса Жекдан кучли зарба. Учинчи раундда ҳам устунлик ҳар иккала боксчи томонида бўлди. Ричард Ривера гарчи кучли зарбалар ўтказиб юборган бўлишига қарамай, тинимсиз равишда босим ўтказмоқда Бадуга. Энди тўртинчи раунд бўлишига қарамасдан, боксчилар чарчаб қолишгандек, клинчлар кўпайган. Бешинчи раунд. Бу раундда ҳам боксчилар айтарли вазиятга эга бўлишмади. Ривера устунликни қўлга олишга ҳаракат қилмоқда. Иккала боксчилар ҳам бирин-кетин кетма-кет зарбалар йўллаш билан овора, Ривера бу борада фаолроқ. Тўққизинчи раунд. Жанг ғолиби очколар эвазига аниқланади, шекилли. Ҳа, оҳирги раунд. Қойил! Боксчилар оҳиригача темпни юқори даражада ушлаб туришди. Ва бўлди, жанг якунланди. Демак, жанг ғолиби - 10 раунд ҳисобига кўра, Баду Жек. Мухлислар норози бўлишмоқда, жанг натижасидан. Ҳакамлар қарори: 96-94, 94-96 ва 96-94 Бадунинг фойдасига.



Бокс кечасида кичик танаффус!

Дўстлар, марказий тўқнашув — Усик - Жошуа реванш жангигача тўртта жанг қолмоқда. Soon!

Асосий карднинг иккинчи жанги Зияд Альмааюф (дебют) ва Хосе Алаторре (дебют) ўртасида бўлиб ўтиши кутиялпти. Таъкидлаш жоиз, Зияд Саудия вакили ва илк жангини мана шундай кардда ўтказмоқда. Демак, илк раунд бошланди. Ҳа айганча, жанг суперенгил вазн доирасида бўлиб ўтмоқда. Ушбу қарама-қаршилик 4 раунд этиб белгиланган. Мезбонлар вакили жангда яққол устунлик қилмоқда. Ва бу ўз сўзини айтди. Нокдаун. Мексикалик боксчи ўрнидан туриб, шу заҳоти яна нокдаун ҳолатига учради. Даҳшат! Жанг илк раунддаёқ якунланмоқда, саудиялик Зияд Альмааюф дебют жангини ғалаба билан бошламоқда.


Асосий кард жанглари бошланмоқда. Рамла Али (6-0, 1 КО) vs Кристал Гарсия Нова (10-2, 10 КО). Бу жанг аёллар ўртасида бўлиб, 8 раунд ўтиши белгиланган.Бокс оқшомида ҳали бунақаси бўлмаган эди. Рамла Али биринчи раунддаёқ рақибасини нокаутга учратди ва еттинчи жангини ҳам мағлубиятсиз ўтказди.


Навбатдаги жанг: Рингга икки америкалик чиқиб келмоқда. Улар Энрю Табити ва Жеймс Уилсон. Уларнинг статистикаси қуйидагича: Эндрю Табити (19-1, 15 KO), Жеймс Уилсон (7-0-1, 6 КО). Жанг 8 раундга мўлжалланган. Бошланди. Иккала боксчи ҳам бир-бирларини ўрганиш билан банд ҳозирча. Ҳаа, дастлабки раундни тўлиғича масофада ўтказишди иккала боксчилар ҳам. Табити нафақат ўзига хос соч турмаги, балки рингдаги ҳаракатлари билан ҳам рақибидан ажралиб тургандек, гўё. Таъкидлаш жоиз, ушбу жанг супероғир вазнда бўлиб ўтмоқда. Табитидан иккинчи раунд сўнгида зарбалар сериясини кўрдик, аммо ўзи ҳам раунд давомида зарбалар ўтказиб юборди. Уилсон анчайин ҳотиржам. Учинчи раундда боксчилар анчайин темпни оширишди. Устунлик Табити тарафида, кичик бўлсада. Жеймснинг зарбалари анча оғир, аммо Табити ҳам ташаббусни қўлдан бой бергиси келмаяпти. Уилсон рақибини нокаутга учратмоқчилиги кўриниб турибди. Энди Табити кетма-кет зарбалар йўлламоқда. Уилсон нокдаун ҳолатида. Бўлди, Уилсон олтинчи раундда жанг қилишдан бош тортди ва Табити ғалаба қозонди!

Бен Уиттакер, Британия (1-0, 1 KO) vs Петар Носич, Хорватия (6-0, 3 КО) жанги. Олти раунд этиб белгиланган жанг тўлиқ давом этди. Айтиб ўтиш лозим, Бен жангда тўлиқ устунлик қилди, раундлар давомида рақибини кучли зарбаларидан аямади. Ҳаттоки, бир икки вазиятда нокдаунга учратиши ҳам мумкин эди, аммо ундай бўлмади. Очколар эвазига ғалаба қозонди.


Даниэль Лапин (5-0) vs Йозеф Юрко (9-6-1, 6 КО) жанги. Даниэль Лапин украин боксчиси ва Усикнинг жамоадоши эди. Лапин ушбу жангда очколар эвазига ғалаба қозонди ва Украина учун бугунги илк натижани қўлга киритди. Қайт этиш керакки, жанг 8 раунд давом этганини қайд этиш лозим.


Ушбу бокс оқшомининг тўлиқ карди билан танишинг:

Рейтинг:    

Фикрлар

   
21 авг 00:16:39
Ilhom Raxmatullayevich Rahmatullaev
Tv da qaysi kanaldan kőrsatar ekan
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг