UZ

Сўнгги янгиликлар

15:50"Буни сунъий интеллект деб ўйладим". WBC президенти Усикнинг камарлардан воз кечиши ҳақида гапирди 0 14:45Нагельсман ЖЧ-2026да Германиянинг Парагвайдан учраган сенсацион мағлубияти сабабларини айтди 0 14:03Нурсултон Рўзибоев жанг қилаётган вазнда UFC рейтинги янгиланди 0 13:26Бадиий гимнастикачиларимиз Жаҳон челленж кубогида 4 та медалга сазовор бўлишди 0 12:58ИНТЕРВЬЮ. Фазлиддин Ғоибназаров пичоқланганмиди? 0 12:34"Танқидларга тупурганман". Нидерландия мураббийи Куман ЖЧдан чиқиб кетганига кескин муносабат билдирди 0 12:00Спорт курашларимиз Осиё чемпионатида 13 та медаль қўлга киритишди 0 11:31Махачевнинг навбатдаги тарихий мақсади айтилди 0 10:53Бугун тарихий кун! Уч теннис маликамиз Уимблдон асосий тўридаги иштирокини бошлайди 0 10:25ЖЧ-2026. Марокаш пенальтилар сериясида Нидерландияни мағлуб этиб, 1/8 финалга йўл олди 0 09:59Шахмат бўйича мутлақ жаҳон рекорди янгиланди! 0 09:26Конор Макгрегор тасдиқлади! 0 08:57Жавоҳир Синдаров: "Ҳаёт тарзимни ўзгартиришни истамайман" 0 08:19ЖЧ-2026. Германия мундиални тарк этди, Парагвай кейинги босқичда! 0 07:42"Уларнинг барчаси билан шартнома тузмоқчиман". Дана Уайт — жаҳон бокси юлдузлари ҳақида 0

03 апр 18:16
Янгиликлар

Бокс/ММА

Усик: "Жошуа менга қарши нима қилиши ҳақида умуман ўйламайман"

Александр Усик Энтони Жошуани мағлуб этганидан сўнг қилинган ишлар ҳақида гапирди.

Супероғир вазн тоифасида WBA, WBО ва IBF йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони Александр Усик Энтони Жошуа устидан қозонилган ғалаба ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Украиналик боксчининг сўзларига кўра, у жамоаси билан бирга жангни таҳлил қилиш учун кўп меҳнат қилган.

"Бу жангни 8 ёки 9 бор қайта кўриб чиққанман. Ҳар кўрганимда мен кўп йиллик кундалигимга хатоларимни ёзиб қўярдим. Тўғри қилган ишларимни ёзмаганман. Ҳозир бу анча зўр, қийин жанг бўлганини эслайман. Худога шукур, мен ғалаба қозонганман".

Александр нима сабабдан яхши вазиятларидан кўра хатоларига кўпроқ эътибор берганини тушунтирди.

"Жангни мураббий алоҳида, мен алоҳида кузатдик. Кейин эса бирга кузатдик ва хатоларимизни муҳокама қилдик. Ижобий тарафларни қолдириб, хатоларимизни хотирадан ўчиришимиз керак. Мураббий ва жамоам билан бирга жангни, нималарга эришганимизни таҳлил қилдик, лекин кўпроқ нималарга эриша олмаганимизни муҳокама қилдик".

Усик Жошуа билан реванш жангидан нималар кутаётганини айтди.

"Реванш жангида биз янги ишлар қиламиз, лекин яхши ишларни ҳам такрорлаймиз. Жошуа нима қилишини билмайман. Рақибим менга қарши нима қилиши ҳақида умуман ўйламайман.

Мақсадим — залдаги машғулотимни ўз жамоам билан бажариш. Буни жангда кўрсатиш керак. Рақиб рингда мен рухсат берганимнигина қилади. Бу нафақат мен, балки ҳар бир рақиб ўзига рухсат берилган ишни қилади", - деди Усик Tipsportга берган интервюсида.

Боксчилар ўртасидаги реванш жанги шу йил ёз фаслида бўлиб ўтиши мумкин. Аввалроқ, Усикнинг менежери жангнинг эҳтимолий манзилини айтганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг