UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0

02 авг 10:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Усикнинг промоутери: "Бу одамлар нима қилишни яхши билади"

Супероғир вазн тоифасида украиналик боксчи Александр Усикнинг промоутери Александр Красюк мижозимнинг британиялик Энтони Жошуага қарши реванш жанги ҳақида гапирди.

"Ҳозирги шароитда ғалаба кўп нарсани англатади. Усик — Украинада миллий қаҳрамон. Энди эса энг машҳур боксчи. Кўпчилик уни ижтимоий тармоқларда кузатиб боради, интервьюларини томоша қилади ва фаолиятини кузатиб боради.

Ҳозир украиналиклар оғир кунларни бошдан кечирмоқда. Одамлар руҳан чарчашган. Шунинг учун улар кучли энергияга муҳтож. Усикнинг жанги одамларни хурсанд қиладиган. Ҳамма унинг ғалаба қозонишини хоҳлайди. Сабаби ҳозир Украинага ғалаба зарур.

Усик юқори даражадаги профессионал боксчи. У катта тажрибага эга. Бошқа спорт турлари сингари, боксда ҳам психология ва менталитет катта рол ўйнайди. Тўғри фикрлаш ғалабанинг калити бўлиши мумкин.

Усик атрофида профессионал жамоа йиғилган. Бу одамлар нима қилишни, нима дейишни, машғулот жараёнини қандай олиб боришни билишади. Ҳар бир украиналик сингари, Усик ҳам ўз мамлакатида содир бўлаётган воқеалар туфайли азоб чекмоқда.  Аммо, бу унинг ўз мақсадларига эришишига тўсқинлик қилмайди", — деди Красюк.

Эслатиб ўтамиз, Жошуа — Усик жанги 20 август куни бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг