27 июл 08:58
Янгиликлар
Усикнинг Украинани тарк этиши осон кечмаган, бу ишга Президент аралашган
"Аслида у уч нафар фарзанднинг отаси сифатида Украина ҳудудини тарк этди. Гап шундаки, у анча вақтгача кетишни истамади. У Ватанини ҳимоя қилишни ўзининг фуқаролик бурчи, деб билди. Мен эса очиқ-ойдин айтаман: биз уни кетиш кераклигига ишонтириш учун кўп ҳаракат қилишимиз керак эди. Бу жамоавий иш эди.
У ҳеч қачон ўзи кетишга рози бўлмасди. Биз спорт вазирига мурожаат қилдик. Билишимча, у Бош вазир ва президент билан гаплашган экан. Уларнинг барчаси Усикнинг жангда иштирок этиши кераклигини сўзсиз қўллаб-қувватлади. Чегарадан ўтиш учун ҳам махсус рухсатнома берилди", - дея Красюкнинг сўзларини келтиради sport.onet.pl нашри.
Эслатиб ўтамиз, боксчилар ўртасидаги илк жанг ўтган йилнинг 26 сентябрида бўлиб ўтган эди.
Маълумот учун, Усик — Жошуа реванш жанги 20 август куни бўлиб ўтади.
Фикрлар