UZ

Сўнгги янгиликлар

18:22Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркияга имкониятни бой берди 0 17:30Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида спортчиларимиз 9 та медаль қўлга киритишди: шулардан 4 таси олтин! 0 21:42Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 21:00Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди 0 19:45Осиё ўйинларининг ўн иккинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 19:08Эртага Осиё ўйинларида боксчиларимизни учта финал кутмоқда (бошланиш вақтлари) 0 18:52Леау Роналдуга тегишли бўлган 7-рақам остида қайдномага киритилди 0 17:00Сауль Альварес октябрь ойида WBC чемпионлик камари учун жанг қилади 0 15:48"Яна офисдаман". Илия Топурия машғулотларни қайта бошлаганини маълум қилди 0 15:01Осиё ўйинларининг 12-кунини иккита кумуш медаль билан якунладик 0 13:27Буюк Британия спорт вазири "Манчестер Сити" учун энг ёмон оқибатларни истисно этмаяпти 0 12:39Махачев: "Яхши жангчи бўлиш учун сочни калта олдириш керак" 0 11:11Теренс Кроуфорд боксга қайтиш-қайтмаслиги ҳақидаги саволга қатъий жавоб берди 0 10:00Агар Дана Уайт аралашса, Жошуа Фьюри билан жангдан воз кечиши мумкинлигини айтди 0 08:54Бугун Ўзбекистон МТЖ Сурияга қарши майдонга тушади 0

20 мар 18:06
Янгиликлар

Бошқалар, Тадбирлар

UWWнинг белбоғли кураш турлари бўйича қўмита раиси МОҚда меҳмон бўлди

UWW (Бирлашган кураш дунёси) нинг белбоғли кураш турлари қўмитаси раиси Гентаутас Вилейта Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида меҳмон бўлди.

Мартабали меҳмонни МОҚ Бош котиби Жасур Матчанов кутиб олди. 

"Кураш бизнинг миллий спортимиз ҳисобланади. Юртимизда спортнинг ушбу тури жуда ҳам ривожланган. Миллий олимпия қўмитаси ноолимпия спорт турлари билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйган. Қолган спорт турлари қаторида белбоғли курашни ҳам ривожлантиришда давом этамиз", - деди Жасур Матчанов.

Ўз ўрнида литвалик мутахассис яна бир бор Ўзбекистонга келганидан хурсанд эканлигини яшириб ўтирмади. Гентаутас Вилейта курашнинг юртимизда оммавий эканлигига алоҳида урғу берди.

"Албатта Олимпия спорт турларида медаль қўлга киритиш жуда яхши. Аммо, ўзбек халқи курашга жуда қизиқади. Бу ерда кўплаб мусобақалар ташкил қилганмиз. Унда кўплаб мухлислар томошага ташриф буюришади. Беллашувлар ҳақиқий ажиотажни юзага келтиради", - деди меҳмон.

Ундан ташқари Гентаутас Вилейта белбоғли кураш кўплаб мамлакатларда ривожланаётгани, жумладан, Эронда Наврўз байрамига бағишлаб ўтказиладиган мусобақада 3000дан зиёд спортчи иштирок этиши, томоша қилиш учун эса 100 мингдан ортиқ мухлислар келиши ҳақида гапириб ўтди. Дунё бўйича 200дан ортиқ миллий кураш турлари мавжуд эканлиги, уларни ривожлантиришда халқаро дзюдо федерацияси билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келинаётгани ҳам меҳмон томонидан қайд этиб ўтилди. 

Бунга жавобан МОҚ Бош котиби Жасур Матчанов ҳам дюдога кураш, белбоғли кураш спортчиларини жалб этиш тизими Ўзбекистонда ҳам йўлга қўйилаётганини алоҳида таъкидлади. Гентаутас Вилейта учрашув давомида белбоғли кураш 2024 йилги Олимпия ўйинлари дастурига киритилиши мумкинлиги ҳақида ҳам гапирди.

“Олимпия йўналишидаги яккакураш спорт турлари билан бир неча миллион одам шуғулланса, миллий яккакураш турлари билан дунёда миллиардлаб одамлар шуғулланишади. Хитой, Ҳиндистон, Покистон каби мамлакатларнинг ҳам ўз миллий яккакураш спорт турлари бор. 2024 йилда Парижда ўтказиладиган Олимпия ўйинларида белбоғли курашнинг аёллар ўртасидаги баҳслари ўйинлар дастурига кириши эҳтимоли юқори. Бунинг учун барча талаблар, меъёрий ҳужжатлар бизда тайёр. У катта эҳтимол билан юнон-рум курашидаги аёллар ўртасидаги баҳсларнинг ўрнини эгаллайди. 

Жакартада Осиё ўйинлари олдидан кўргазмали чиқишлар бўлади. Ундан сўнг эса турнир ташкил этилади. Ўша мусобақада ўзбекистонлик спортчиларни кўришдан хурсанд бўламиз” – деди сўзининг якунида UWW мутахассиси.  

Ўз ўрнида Жасур Матчанов Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ташкилот билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини айтиб ўтди. "Белбоғли курашга муносабатимиз ижобий. Яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. Бу борадаги таклифларни албатта изчил ўрганиб чиқамиз", - деди МОҚ Бош котиби.

Учрашув якунида анъанага мувофиқ меҳмонга Миллий олимпия қўмитасининг махсус совғаси топширилди. Гентаутас Вилейта ҳам қабул учун миннатдорчилик билдирган ҳолда Жасур Матчановга белбоғли курашга атаб нашр қилинган энциклопедияни тақдим этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг