UZ

Сўнгги янгиликлар

20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0 17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:32Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди 0 16:01Емельяненко ва Махачев жаҳон самбосининг расмий элчилари бўлишди 0 15:30"Барселона" мавсумнинг дастлабки 15 та ўйинида 60 та гол урди — бу бир аср ичидаги энг яхши кўрсаткич 0 14:59Карлос Пратес UFC`даги гонорарини маълум қилди: "Жуда хурсандман!" 0 14:28Мерганларимиз Жаҳон чемпионатида тарихий бронза медалини қўлга киритди 0 13:57Дакар-2026 ёшлар Олимпиадасида бугун бир спортчимизга мухлислик қиламиз 0 13:26Ислам Махачев фаолиятини якунлаши ҳақида: "Онамга қулоқ соламан" 0

22 апр 11:02
Янгиликлар

Кураш

Уйчида Ўзбекистон чемпионати якунланди ФОТОГАЛЕРЕЯ

19-21 апрель кунлари Наманган вилояти Уйчи туманидаги 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабида белбоғли кураш бўйича 1999-2000 йилда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон миллий белбоғли кураш федерациясининг йиллик тақвим-режасидаги  мазкур чемпионтда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоялардан 200 нафарга яқин ўғил-қизлар иштирок этишди. 

Ўғил болалар белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишида 11 вазн тоифаси, қизлар эса эркин йўналишда 7 та вазнда ўзаро куч синашишди. Муросасиз ўтган беллашувларда қуйидаги спортчилар ғолиблик шоҳсупасига кўтарилишди.

Классик йўналиш (ўғил болалар)

50 кг. Жасурбек Исмоилов (Наманган), 55 кг. Камронбек Ортиқов (Андижон), 60 кг. Умиджон Уматалиев (Наманган), 66 кг. Холмирза Ҳасанбоев (Тошкент), 73 кг. 1. Сардорбек Мадаминов (Наманган), 81 кг. Раҳматилла Анваржонов (Фарғона), 90 кг. Сардор Тўлаев (Тошкент в.), 100 кг. Санжар Турсуналиев (Тошкент в.), +100 кг. Отабек Асомов (Тошкент ).  

Эркин  йўналиш (қизлар)

48 кг. Камолахон Ҳабибуллаева (Андижон), 52 кг. Мадинахон Набиева (Фарғона), 57 кг. Манзураой Мўйдинова (Фарғона), 63 кг. Шоира Қаландарова (Хоразм), 70 кг. Дилафрўз Мамажонова (Наманган), 76 кг. Зебохон Носирова (Наманган), +76 кг. Насиба Абдалова (Қ.Қ.Р).

Эркин йўналиш (ўғил болалар)

50 кг. Умиджон Мирзаабдуллаев (Наманган), 55 кг. Исломбек Маҳмудов (Наманган), 60 кг. Мухтор Аҳмаджонов (Наманган), 66 кг. Анварбек Раҳимов (Бухоро), 73 кг. Шахбоз Раҳимов (Наманган), 81 кг. Асадбек Исмонов (Андижон), 90 кг. Илёсбек Обиджонов (Фарғона), 100 кг. Достон Сотиволдиев (Наманган), +100 кг. Отабек Абдуолимов (Наманган).

Мусобақа якунига етгач, ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль  ҳамда эсдалик совғалари билан мукофотланишди.   

Қодир ЭРНАЗАРОВ, Самарқанд вилояти Тойлоқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати белбоғли кураш мураббийи, белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионати совриндори: 

- Уйчи туманида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида шогирдларимиздан Ҳусниддин Жаҳонов ва Авазбек Абдумажидов совриндорлар қаторидан жой олишди. Миллий спорт турларимиздан бўлган белбоғли кураш ёшларимиз орасида янаям оммалашиб бораётганини бугунги беллашувдан ҳам сезиш мумкин.  Вилоятимизда ҳам ушбу спорт турига ошно бўлган полвонларимиз миллий ва халқаро мусобақаларда кучлилар қаторидан жой олишмоқда. Мусобақага яхши тайёргарлик кўрилганини алоҳида эътироф этиш керак. Ташкилотчиларга полвонларимиз номидан миннатдорчилик билдирамиз.     

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг