UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

07 апр 18:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

Uzbek Tigers vs Venesuela Caciques: Термизда катта бокс оқшоми бошланиш арафасида

Термиз шаҳридаги “Алпомиш” спорт мажмуасида Бутунжаҳон бокс серияси доирасидаги катта бокс кечаси бошланишига бир неча дақиқа қолди.

Саккизинчи мавсум мусобақасида иштирок этаётган “Uzbek Tigers” жамоаси Венесуэланинг “Venesuela Caciques” боксчиларини қабул қилмоқда. Бугун ҳар икки жамоанинг С-1 ва С-2 жамоалари ўзаро рингда тўқнаш келишади. Венесуэладаги нотинч сиёсий вазият туфайли ҳар иккала учрашувга ҳам юртииз мезбонлик қиляпти.

Иккала жамоа жойлашган А гуруҳида Кубанинг Cuba Domadores жамоаси 9 очко билан пешқадамлик қиляпти. Озодлик ороли вакиллари ўтказилган 4та жангдан 3тасида ғалабага эришишган. Улар ўша ягона мағлубиятни айнан ўзбек боксчиларидан қабул қилиб олишган. 

“Uzbek Tigers” ҳамда Колумбиянинг Colombia Heroicos жамоалари ҳисобида 5-тур олдидан 7тадан очко бор. Бугунги рақибларимиз 5 очко билан гуруҳда сўнгги ўринни эгаллаб туришибди. Чорак финалга чиқиш учун бугунги учрашувларда ғалаба қозониш шарт. 

Айни кез “Алпомиш” спорт мажмуасида ёш санъаткорлар иштирокида концерт дастури тақдим этилмоқда. Бироздан сўнг жанглар бошланади. Аренага мухлисларнинг тафшири давом этяпти. 

Бокс оқшомига қизиқиш жуда ҳам юқори. Ўзбекистон бокс федерацияси ана шу қизиқишни инобатга олган ҳолда плей-офф босқич жангларини Республикамизнинг қолган вилоятларида ҳам ўтказишни мақсад қилган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг