UZ

Сўнгги янгиликлар

00:24Баҳодир Жалолов эртанги жанги олдидан англиялик рақиби билан биринчи марта юзма-юз келди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 21:06Диёра Келдиёрова иштирок этадиган Aktau Asian Open 2026 турнирига қуръа ташланди 0 20:25“Анжи” собиқ бош мураббийи “Ғазалкент”га таклиф этилди 0 19:54"Бу жангни беш мартача қайта кўрдим". Сауль Альварес Кроуфорддан учралган мағлубият ҳақида гапирди 0 19:23"Топурия энди аввалгидек бўла олмайди" - Пэдди Пимблетт 0 18:52Фьюри ва Жошуа WBA Super камари учун жанг қилади — Фрэнк Уоррен 0 18:21Бундеслигада сермаҳсуллик рекорди ўрнатилди 0 17:50Баҳодир Жалолов жанг қиладиган Лондондаги бокс оқшомининг тўлиқ карди билан танишинг 0 17:19Фомин Хитойдаги турнирининг 1/2 финалида ўйнайди 0 16:48Волкановски фаолиятидаги сўнгги жангни кимга қарши ўтказмоқчи эканини айтди 0 16:17"Ризеспор" матбуот хизмати Ҳусниддин Алиқулов ҳолати бўйича расмий маълумот берди 0 15:46Шара Буллет собиқ UFC чемпионига қарши жанг қилади 0 15:15Жаҳон чемпионати старт олмоқда, бугун икки боксчимиз рингга чиқади 0 14:44Фьюрининг менежери: "Саудия Арабистони энди бундай катта маблағ сарфламайди" 0 14:13Апелляция муваффақиятсиз чиққан тақдирда "Сити" 7-10 йилга Еврокубоклардан четлатилиши мумкин 0

12 июн 08:25
Янгиликлар

Шахмат

"Uzchess Cup". Абдусатторовда кетма-кет иккинчи ғалаба, икки Нодирбек қўшҳоким, Суяров ҳамон ютқазмаяпти (6-турнинг барча маълумотлари)

Шу кунларда пойтахтимиз шахмат юлдузлари иштирокидаги "Uzchess Cup" супертурнирига мезбонлик қилмоқда.

Мукофот жамғармаси 166 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақада 6-тур учрашувлари ортда қолди. Турнирнинг "Masters" ва "Futures" гуруҳларида ҳамон ўзбекистонлик шахматчилар якка пешқадам бўлиб туришибди. 

Истеъдодли гроссмейстеримиз Нодирбек Якуббоев (2634) бу сафар ҳам дурангга рози бўлди. Қора доналарда сербиялик Алексей Саранага қарши баҳс олиб борган Якуббоев муроса йўлини танлади. Жавоҳир Синдаров оқ доналарда озарбайжонлик таниқли гроссмейстер Шахрияр Мамедьяров (2734) билан дуранг ўйнади. 

Нодирбек Абдусатторов эса асосий рақибларининг очко йўқотишидан унумли фойдаланиб қолди. У қора доналарда ўйнашига қарамай, хитойлик Ю Янг Йини чиройли тарзда мағлубиятга учратди. Худди 5-турда бўлгани сингари бу сафар ҳам "Masters" гуруҳида биргина Нодирбек Абдусатторов ғалаба қозонди. Қолган барча партияларда томонлар дурангга имзо чекишди. 

Еттинчи тур олдидан "Masters" гуруҳида қўшҳокимлик юзага келди. Нодирбек Якуббоев ва Нодирбек Абдусатторов 4 очкодан жамғариб, турнир жадвалида пешқадамлик қилишяпти. Жавоҳир Синдаров 3,5 очко билан кучли учликка якун ясаган. Ю Янг Йи, Ричард Раппорд ва Алексей Сарана ҳисобида 3 тадан очко бор. 

"Challengers" гуруҳининг 6-турида ҳам битта ғалаба қайд этилди. Александр Предке туркиялик Мустафа Йилмазни таслим этди. Қолган барча партияларда дуранг кузатилди. Гуруҳ пешқадами, сербиялик Александар Инджич бу турда оқ доналарда германиялик Александр Донченко билан очколарни бўлишиб олди. Жаҳонгир Воҳидов ҳиндистонлик Абҳижит Гупта, Шамсиддин Воҳидов эса Максим Матлаков билан дурангга рози бўлди. Шамсиддин 4 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. Пешқадам Инджичда 4,5, 3-ўриндаги Предкеда 3,5 очко бор. 

"Futures" гуруҳининг 6-турида кетма-кет тўртта ғалабадан сўнг Муҳаммадзоҳид Суяров (2430) Виталий Сивук билан дуранг ўйнади. Шунга қарамай, ёш шахматчимиз 5 очко билан якка пешқадамлигини давом эттирмоқда. Ҳамюртларимиз Муҳиддин Мадаминов ва Саидакбар Сайдалиев 4 очкодан жамғариб, кучли учликни якунлаб туришибди. Тўртинчи поғонадаги эронлик Бардия Данешварда ҳам 4 очко бор. Бу турда Мадаминов ўзбек дербисида Ҳумоюн Бегмуратовдан устун келди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг