UZ

Сўнгги янгиликлар

15:38Богдан Гусков Нурсултон Рўзибоевнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 15:07Тайсон Фьюри Жошуа билан жангни ташкил қилаётгани учун бир инсонга раҳмат айтди 0 14:36Шевченко томонидан бўшатилган UFC чемпионлик камари учун кимлар жанг қилиши маълум + ПОСТЕР 0 14:05"Астон Вилла" АПЛ антирекордини такрорлади 0 13:34Чемпионликдаги мағлубият, нокаут бўлган Тайсон - Octagon 91 турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:03Ислам Махачев Олимпия чемпионининг чақирувига жавоб қайтарди 0 12:32"Чимаевни мағлуб этсам, чемпионликка йўлим қисқаради" - Кайо Борральо 0 12:01Барколя дебют учрашувида рекордини ўрнатди 0 11:30Барроуз Москвадаги ғалабасидан кейин Махачевга "вызов" ташлади 0 10:59Валентина Шевченко UFC чемпионлик камаридан воз кечди 0 10:28Пара велоспорт тарихида илк бор: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 2 та олтин медаль қўлга киритди! 0 09:57Бензема Саудия Арабистони чемпионати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин 0 09:26Москвадаги RAF турнирининг барча натижалари: Чимаев ва Садуллаевда ғалаба. Шара Буллетда-чи? 0 08:55Нурсултон Рўзибоев октагонга чиққан UFC турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 08:24Александр Усик қачон расмий футбол ўйинида дебют қилиши ҳақида саволга жавоб берди 0

08 июн 09:16
Янгиликлар

Шахмат

UzChess Cup III. Мадаминов Номзодлар турнирининг икки карра ғолибини таслим этди. Нодирбеклар баҳсида қандай натижа кузатилди?

Пойтахтимизда мукофот жамғармаси 121 500 АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли шахмат турнири бошланди.

Учинчи бор ташкил этилаётган UzChess Cup III мусобақаси “Masters”, “Challengers” ва “Futures” гуруҳларида ўтказилмоқда. Бош соврин учун дунёнинг кўзга кўринган гроссмейстерлари баҳсларга киришди. Тўққиз турдан иборат классик шахмат мусобақасининг 1-туридаёқ шов-шувли натижа кузатилди. 

Муҳиддин Мадаминов оқ доналарда россиялик таниқли шахматчи, Номзодлар турнирининг икки карра ғолиби Ян Непомняшийни мағлубиятга учратди. Нодирбек Абдусатторов қора доналарда яна бир гроссмейстеримиз Нодирбек Якуббоев билан муросага келди. Якуббоев учрашув давомида қўлга киритган устунлигидан унумли фойдалана олмади. 

Шамсиддин Воҳидов оқ доналарда ҳиндистонлик Аржун Эргаиси билан дурангга имзо чекди. Озарбайжонлик Шахрияр Мамедьяров ҳиндистонлик Видит Гужратҳидан устун келди. Грециялик Николас Теодору америкалик Ҳанс Мок Ниеманн устидан ғалабага эришди.  

Биринчи турдан сўнг Николас Теодору, Муҳиддин Мадаминов ва Шахрияр Мамедьяров турнир жадвалида пешқадамликни қўлга олди. Бугун 2-турда Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда Шахрияр Мамедьяровга, Муҳиддин Мамадаминов оқ доналарда Николас Теодоруга қарши баҳс олиб боради. Нодирбек Якуббоев қора доналарда Аржун Эргаиси билан ҳисоб-китоб қилса, Шамсиддин Воҳидовни Ҳанс Ниеманнга қарши баҳс кутмоқда. 

Маълумот учун, "Masters" турнири чемпиони 20 000, “Challengers” гуруҳи ғолиби 6 000, “Futures”да бош совринга эга чиққан шахматчи эса 4 000 АҚШ доллари миқдорида мукофот пулини қўлга киритади. "Masters" турнирида иккинчи ўрин эгаси 15 000, совринли учинчи поғонадан жой олган шахматчи 10 000 доллар билан тақдирланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг