UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20ПСЖ оғир жароҳат олганига қарамай, Кварацхелия билан шартномани 2032 йилгача узайтирмоқчи 0 19:33Хирн: "Дана Уайт ва UFC Фьюри — Жошуа жангини ташкил қилмайди" 0 18:44Сехудо Стерлингни Пётр Яндан устун қўймоқда 0 17:53Волкановски Жастин Гэтжига камаридан воз кечишни таклиф қилди 0 17:02Каррик: "Мен айбни тўлиқ ўз зиммамга оламан" 0 16:16Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси уч спортчини четлатиш масаласини кўриб чиқмоқда 0 15:20Теремоанани Жалолов билан эҳтимолий жангдан огоҳлантиришди 0 14:43Дю Плесси жамоаси Анкалаев билан жанг таклифини рад этган 0 13:56МЮ сардори кечаги мағлубиятдан сўнг мураббийлар штабини кескин танқид қилди 0 13:44Ислам Махачев Ўзбекистонга келади 0 13:13Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш юз берди. Разамбек Қозоғистонга бормайди! 0 12:21Шоҳжаҳон Эргашев чақирувларга жавоб қайтарди 0 11:34Мовсар Евлоев: "Аввал чемпионлик камарини қўлга киритаман, кейин эса тажриба ўтказамиз" 0 10:24"Жуда яхши рақиблар". Карпин — Россия терма жамоасининг Ўзбекистон ва Венесуэлага қарши ўйинлари ҳақида 0 09:40Ҳозирда шахмат тарихидаги энг ёш гроссмейстер ким? 0

09 июн 08:04
Янгиликлар

Шахмат

UzChess Cup III. Мадаминов яна ғалаба қозонди. Иккинчи турда дуранг қайд этилмади

Пойтахтимиз мезбонлигида ўтаётган мукофот жамғармаси 121 500 АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли шахмат турнирида 2-тур партиялари ўйналди.

Учинчи бор ташкил этилаётган UzChess Cup III мусобақаси “Masters”, “Challengers” ва “Futures” гуруҳларида ўтказилмоқда. Бош соврин учун дунёнинг кўзга кўринган гроссмейстерлари баҳс олиб боряпти. Тўққиз турдан иборат классик шахмат мусобақасининг 2-турида ҳам Муҳиддин Мадаминов шов-шувли юришини давом эттирди. Бу сафар у рейтингда ўзидан юқорида бораётган грециялик гроссмейстер Николас Теодоруни тасоим этди.  

Нодирбек Абдусатторов биринчи турдаги дурангдан кейин 2-турда озарбайжонлик таниқли шахматчи, блиц бўйича жаҳон чемпиони, бир пайтлар дунё рейтингида иккинчи ўринни эгаллаган Шахрияр Мамедьяровни мағлубиятга учратди. Абдусатторов билан муросага келган Нодирбек Якуббоев 2-турда ҳиндистонлик Аржун Эргаисига ютқазиб қўйди. 

Шамсиддин Воҳидов ҳам бу турда мағлубият аламини тотиб кўрди. У америкалик Ҳанс Мок Ниеманндан енгилди. Биринчи турда Мадаминовга имкониятни бой берган Номзодлар турнирининг икки карра ғолиби россиялик Ян Непомняший ҳиндистонлик Видитни мағлуб этди. 

Эътиборлиси, 2-турда дуранг натижа қайд этилмади. Бу шахматда камдан-кам учрайдиган ҳолат. Иккинчи турдан кейин Муҳиддин Мадаминов юз фоизлик натижа билан турнир жадвалида якка пешқадам бўлиб олди. Нодирбек Абдусатторов 1,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 2-ўринни эгаллаб турибди. Учинчи поғонадаги Аржун Эргаиси ҳисобида ҳам 1,5 очко бор. Николас Теодору 1 очко билан 4-поғонадан жой олган. 

Бугун 3-турда Муҳиддин Мадаминов қора доналарда яна бир ҳамюртимиз Шамсиддин Воҳидовга қарши баҳс олиб боради. Нодирбек Абдусатторов қора доналарда Видит Гужратҳи билан ҳисоб-китоб қилади. Нодирбек Якубббоев оқ доналарда Ҳанс Ниеманн билан тўқнаш келади. 

Маълумот учун, "Masters" турнири чемпиони 20 000, “Challengers” гуруҳи ғолиби 6 000, “Futures”да бош совринга эга чиққан шахматчи эса 4 000 АҚШ доллари миқдорида мукофот пулини қўлга киритади. "Masters" турнирида иккинчи ўрин эгаси 15 000, совринли учинчи поғонадан жой олган шахматчи 10 000 доллар билан тақдирланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг