UZ

Сўнгги янгиликлар

02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0

12 июн 09:44
Янгиликлар

Шахмат

UzChess Cup III. Қойил! Мадаминов Мамедьяровни, Воҳидов Непомняшийни мағлуб этди. Шамсиддин якка пешқадам!

Пойтахтимиз мезбонлигида ўтаётган мукофот жамғармаси 121 500 АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли шахмат турнирида 5-тур партиялари ўйналди.

Учинчи бор ташкил этилаётган UzChess Cup III мусобақаси “Masters”, “Challengers” ва “Futures” гуруҳларида ўтказилмоқда. Бош соврин учун дунёнинг кўзга кўринган гроссмейстерлари баҳс олиб боряпти. 

Тўққиз турдан иборат классик шахмат мусобақасининг дастлабки икки турида номдор рақибларини мағлуб этиб, катта шов-шув кўтарган Муҳиддин Мадаминов кетма-кет иккита мағлубият қабул қилиб олганди. Бешинчи турда Синдаровнинг секунданти бўлган Муҳиддин яна муҳим ва шов-шувли ғалабани тантана қилди. У қора доналарда ўйнаганига қарамай, озарбайжонлик таниқли гроссмейстер Шахрияр Мамедьяровни таслим этди. 

Яна бир гроссмейтеримиз Шамсиддин Воҳидов ҳам сенсация муаллифига айланди. У блиц бўйича жаҳон чемпиони, россиялик машҳур шахматчи Ян Непомняшийни мағлуб этишни уддалади. Шамсиддин ўтган йили ҳам Яндан устун келган эди.   

Бешинчи турнинг қолган учта партиясида кучлар тенг келди. Нодирбек Абдусатторов ҳиндистонлик Аржун Эригаиси, Нодирбек Якуббоев грециялик Николас Теодору, ҳиндистонлик яна бир гроссмейстер Видит Сантош Гужратҳи америкалик Ҳанс Мок Ниеманн билан муросага келди. 

Бешинчи турдан кейин Шамсиддин Воҳидов 3,5 очко билан турнир жадвалида якка пешқадамга айланиб олди. Аржун Эргаиси, Нодирбек Абдусатторов ва Муҳиддин Мадаминов ҳисобида 3 очкодан бор. Нодирбек Якуббоев ва Ҳанс Ниеманн 2,5 очкодан жамғариб, мос равишда бешинчи ҳамда олтинчи ўринни банд этган. Николас Теодору, Ян Непомняший ва Шахрияр Мамедьяров 2 очко билан кейинги ўринларда бормоқда. Видит Сантош 1,5 очко жамғарган ҳолда сўнгги ўринда қолди. 

Бугун 6-турда Шамсиддин Воҳидов оқ доналарда Нодирбек Якуббоевга, Нодирбек Абдусатторов қора доналарда Ҳанс Ниеманнга, Муҳиддин Мадаминов оқ доналарда Видит Сантошга қарши баҳс олиб боради. Олтинчи турда, шунингдек, Ян Непомняший - Аржун Эргаиси ҳамда Николас Теодору - Шахрияр Мамедьяров учрашувлари ҳам ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг