UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0

10 июн 09:50
Янгиликлар

Шахмат

UzChess Cup III. Воҳидов Мадаминовни тўхтатди. Абдусатторов ҳинд гроссмейстерини синовдан ўтказди

Пойтахтимиз мезбонлигида ўтаётган мукофот жамғармаси 121 500 АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли шахмат турнирида 3-тур партиялари ўйналди.

Учинчи бор ташкил этилаётган UzChess Cup III мусобақаси “Masters”, “Challengers” ва “Futures” гуруҳларида ўтказилмоқда. Бош соврин учун дунёнинг кўзга кўринган гроссмейстерлари баҳс олиб боряпти. 

Тўққиз турдан иборат классик шахмат мусобақасининг дастлабки икки турида номдор рақибларини мағлуб этиб, катта шов-шув кўтарган Муҳиддин Мадаминов 3-турда яна бир гроссмейтеримиз Шамсиддин Воҳидов билан ҳисоб-китоб қилди. Қора доналарда ўйнаган Муҳиддин бу учрашувда мағлубиятга учради, лекин қўшимча кўрсаткичларга кўра турнир жадвалидаги пешқадамлигини сақлаб қолди.  

Нодирбек Абдусатторов 2-турда озарбайжонлик таниқли шахматчи, блиц бўйича жаҳон чемпиони, бир пайтлар дунё рейтингида иккинчи ўринни эгаллаган Шахрияр Мамедьяровни мағлубиятга учратганди. Кеча Абдусатторов қора доналарда ҳиндистонлик Видит Сантош Гужратҳи билан муросага келди. 

Нодирбек Якуббоев оқ доналарда америкалик Ҳанс Мок Ниеманн билан дуранг қайд этди. Қолган партияларда ҳам томонлар дурангга имзо чекишди. Ҳиндистонлик Аржун Эргаиси Шахрияр Мамедьяров билан, Николас Теодору Ян Непомняший билан очколарни бўлишиб олди. 

Учинчи турдан кейин Муҳиддин Мадаминов 2 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра пешқадамлигини давом эттирмоқда. Нодирбек Абдусатторов ва Аржун Эргаиси ҳисобида ҳам 2 очкодан бор, улар кучли учликни якунба беришган. Николас Теодору, Ҳанс Ниеманн, Ян Непомняший, Шамсиддин Воҳидов, Шахрияр Мамедьяров ҳисобида 1,5 очкодан бор. Нодирбек Якуббоев 1 очко билан 9-поғонадан жой олган бўлса, Видит Сантош 0,5 очко жамғарган ҳолда сўнгги ўринни банд этган. 

Бугун 4-турда Муҳиддин Мадаминов оқ доналарда яна бир ҳамюртимиз Нодирбек Якуббоевга қарши баҳс олиб боради. Нодирбек Абдусатторов қора доналарда россиялик Ян Непомняший билан ҳисоб-китоб қилади. Шамсиддин Воҳидовни қора доналарда грециялик Николас Теодоруга қарши учрашув кутмоқда. 

Маълумот учун, "Masters" турнири чемпиони 20 000, “Challengers” гуруҳи ғолиби 6 000, “Futures”да бош совринга эга чиққан шахматчи эса 4 000 АҚШ доллари миқдорида мукофот пулини қўлга киритади. "Masters" турнирида иккинчи ўрин эгаси 15 000, совринли учинчи поғонадан жой олган шахматчи 10 000 доллар билан тақдирланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг