UZ

Сўнгги янгиликлар

10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 09:34Уиттакер Гусков билан жанг ҳақида: "Ур ва ўтказиб юборма!" 0 09:03Жейк Полнинг рақиби GLORY собиқ чемпиони бўлади 0 08:32RAF лигасида россиялик спортчиларнинг иштироки ҳақида расмий баёнот берилди 0 08:01Элит ОЧЛ. "Ал Қодисия" 5 та гол урди, "Ал Айн" меҳмонда Саудия жамоасини мағлуб этди ва бошқа натижалар + ВИДЕО 0 21:04WTA рейтинги янгиланди. 22 поғона юқорилаган Раҳимова энди дунёнинг 44-ракеткаси! 0 19:10"Жангимиз тарихдаги энг буюк тўқнашувлардан бири бўлади". Дэвид Бенавидес Усик билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 18:29Хамзат Чимаев қачон UFC октагонига қайтишини айтди 0 17:52"Бавария" Компанига нисбатан ғалати қоида жорий қилди 0 17:01"Худди биринчи чемпионлик камаримни қўлга киритгандек бўлдим". Альварес WBC’нинг иккинчи ўрта вазн чемпиони бўлгани ҳақида 0 16:14Арман Царукян Александр Волкановски билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:30Камару Усман Ислам Махачевнинг жангдан бош тортиши бўйича қарорини қўллаб-қувватлади 0 14:59Элит ОЧЛ. "Пахтакор" уйда, "Нефтчи" меҳмонда ўйнайди 0 14:45Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги рақиби аниқ бўлди 0 14:28Конор Макгрегор: "Ҳатто ҳаракат қилмасдан ҳам ҳаммадан устунман!" 0

13 июн 10:32
Янгиликлар

Шахмат

"Uzchess Cup". Нодирбеклар қўшҳоким, дербида дуранг, Суяровда илк мағлубият, Шамсиддин пешқадамни таслим этди

Шу кунларда пойтахтимиз шахмат юлдузлари иштирокидаги "Uzchess Cup" супертурнирига мезбонлик қилмоқда.

Мукофот жамғармаси 166 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақада 7-тур учрашувлари ортда қолди. Қувонарлиси, айнан ушбу турдан кейин турнирнинг уччала гуруҳи - "Masters", "Challengers" ва "Futures"да ўзбекистонлик шахматчилар пешқадамликни ўз қўлларига олишди. Шу кунгача "Masters" ва "Futures"да ҳамюртларимиз карвонбошилик қилишаётганди. 

Кеча "Challengers" гуруҳининг марказий учрашувида Шамсиддин Воҳидов шу кунгача пешқадам бўлиб келган сербиялик Александар Инджични мағлубиятга учратди ва 5 очко билан 1-ўринга кўтарилиб олди. Сербияликлар Инджич ва Александр Предке ҳисобида 4,5 тадан очко бор ва улар кучли учликка якун ясашган. Бу турда Жаҳонгир Воҳидов қора доналарда ўйнашига қарамай, германиялик Александр Донченкони енгишга муваффақ бўлди. 

Кучлилар жам бўлган "Masters" гуруҳининг 7-турида ҳам ўзбек дербиси кузатилди ва жуда тез якунланди. Истеъдодли гроссмейстерларимиз Нодирбек Якуббоев ва Жавоҳир Синдаров ўзаро учрашувда дурангга имзо чекишди. Нодирбек Абдусатторов кетма-кет икки ғалабадан кейин бу турда муросага келди. У оқ доналарда руминиялик Ричард Раппорд билан дуранг қайд этди. Ўтган турда Абдусатторовга ютқазган хитойлик Ю Янг Йи бор аламини эронлик Парҳам Мақсудлудан олди. 

Саккизинчи тур олдидан "Masters" гуруҳида қўшҳокимлик сақланиб қолди. Нодирбек Якуббоев ва Нодирбек Абдусатторов 4,5 очкодан жамғариб, турнир жадвалида пешқадамлик қилишяпти. Жавоҳир Синдаров 4 очко билан кучли учликка якун ясаган. Ю Янг Йи ҳам кечаги ғалабада кейин очколарини 4 тага етказиб олди. Ричард Раппорд ва Алексей Сарана ҳисобида 3,5 тадан очко бор. 

"Futures" гуруҳининг 7-турида Муҳаммадзоҳид Суяров (2430) илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Кетма-кет тўртта ғалабадан кейин турнир жадвалида якка пешқадам бўлиб олган ёш Муҳаммадзоҳид бу турда қора доналарда озарбайжонлик Вугар Расуловга ютқазиб қўйди. Шунга қарамай, Суяров 5 очко билан пешқадамлигини сақлаб қолди. Расулов кечаги ғалабаси эвазига 4,5 очко билан 2-ўринга кўтарилиб олди. Ҳамюртларимиз Муҳиддин Мадаминов ва Саидакбар Сайдалиев ҳисобида ҳам 4,5 очкодан бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг