UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0 17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0 17:22Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум 0 16:50Мейвезер катта жанги учун эҳтимолий рақибларни очиқлади 0 16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0 14:15Магнус Карлсен: "Абдусатторов билан машғулотлар мени реалликка қайтарди" 0 13:44Александр Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 13:13Дана Уайт Оқ уйда матбуот котиби бўлиш таклифига ўз жавобини айтди 0 12:42Паризода Талабованинг медали ўзбек енгил атлетикаси учун тарихий бўлди 0

09 окт 19:04
Янгиликлар

Футбол

Вадим Абрамов: "Яманни "доска"да мағлуб этиб бўлдик, энди майдонда ҳам ютишимиз керак"

ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Яман учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Вадим Абрамов ва Одил Аҳмедов иштирок этди.

"Барча кимга қарши ўйнашимизни жуда яхши билади, шу боис нима дейишни ҳам билмайман. Ҳамма ўйиннинг аҳамиятини тушуниб турибди. Йигитлар жанговор ҳолатда", - деди Вадим Абрамов.

"Бош мураббийнинг фикрига қўшиламан. Барча футболчилар Яман билан баҳснинг аҳамиятини тушуниб туришибди. Энди хато қилишга ҳаққимиз йўқ", - дейди Одил Аҳмедов. 

- Яманни ўрганиб чиқдингиз ва нима сизни ташвишга солмоқда? 

- Яман тартибли ўйнайди, оддий ўйнайди, аммо Саудия Арабистони ва Сингапурга иккита гол уришга эришди. Ҳужумчи тезда олдинга ўтади ва очилади. Оддий ва натижали футбол. Ҳимояда "автобус" қўйишади ва катта куч билан ҳимояланишади. Дарвозабон яхши ўйнайди, омади ҳам келади, омад кучлиларга кулиб боқади. Бугунги кунда Яманда чемпионат ўйинлари бўлмаяпти, шу боис улар анчадан буён терма жамоада шуғулланишмоқда. Яъни исталган пайтда йиғилиб машғулотлар ўтказишяпти.


- Рақиблар бизни Купер тактикаси бўйича ўрганган. Эртага бошқача тактикада ўйнаймиз ва бу бизнинг устунлигимиз бўладими?
- Умид қиламанки, биз бошқача ўйнаймиз. Аммо, айнан қандай ўйнашимизни билмайман. Доскада Яманни мағлуб этиб бўлдик, энди уларни майдонда ютиш қолди, холос. Қадрдон деворлар доим ёрдам беришади ва эртага кўплаб мухлислар қаршисида ғалаба қозонишни истайман.

- Эртага Аҳмедов асосий таркибда майдонга тушадими?
- Одил Аҳмедовда кичик жароҳат бор эди. Бугунги расмий машғулотдан кейин буни ҳал қиламиз.

- Сиз учун ҳозир нима муҳим? Натижами ёки чиройли ўйин?
- Бу гуруҳдан чиқишга ҳаракат қиламиз. Агар яхши ўйнасак, очколар ҳам бўлади. Ҳам чиройли ўйин намойиш этиш, ҳам натижага эришишга ҳаракат қиламиз.

- Агар кейинги босқичга чиқа олсак, Осиё Кубогига ҳам йўлланмани қўлга киритамиз. Шу томонлама ҳам босим йўқми?
- Ҳозир фақат Яман ҳақида ўйлаяпмиз. Ундан кейин эса Сингапурга сафар қиламиз. Узоқ парвоздан кейин футболчилар тикланиб, ғалаба қозонишлари керак бўлади. Бу ҳам ўзига яраша қийин.

- Купер даврида футболчилар битта қобиқ ичида ўйнашганди. Футболчиларни ўша қобиқдан чиқара олдингизми? Ўз услубингизга мослаштира олдингизми?
- Купер ҳақида ҳеч нима дея олмайман. Ўз фалсафамни йигитларга етказиб беришга ҳаракат қилдим. Олимпия терма жамоаси билан баҳсда нимадир ўхшади, нимадир ўхшамади. Эртанги ўйинда ўз футболчиларимга ишонаман.

- Ўз вақтида Саҳоб Жўраев деган ҳимоячимиз бўларди. У тўпни бутун гавдаси билан қайтарарди, керак бўлса, юзи билан ҳам тўпни тўсарди. Ҳозир эса бундай ҳимоячи йўқ...
- Қайсидир футболчини битта ўйиндаги яхши ҳаракати ёки битта қўпол хатоси билан баҳолаш тўғри эмас. Масалан, олдинлари Максим Шацких терма жамоада жонини бериб ўйнамайди дейишарди. Ҳозирги кунда эса Одил Аҳмедов ҳам танқид остида, ёши ўтиб қолди, яхши ўйнамаяпти, дейишмоқда. Аммо ишонтириб айтаманки, терма жамоага келган ҳар бир футболчи ғалаба учун борини беради. Футболда кимдир ютади, кимдир мағлуб бўлади. Бу тепада ёзиб қўйилган, битта мағлубият билан ҳаёт тўхтаб қолмайди. 

- Бу катта эҳтимол билан сиз учун сўнгги ЖЧ саралаш босқичи. Сиз жамоа сардори сифатида йигитларни ўз ортингиздан етаклашга тайёрмисиз?
Одил Аҳмедов:
- Эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Терма жамоада доим ғалаба қозонишни истаганман. Бу ерда ким Жаҳон чемпионатига чиқишни истаса, мен ундан 100 фоиз кўп хоҳлаганман. Клубларда совринлар ютганман, аммо терма жамоада ҳозирча ҳеч нима ютганим йўқ. Орзуим - терма билан ҳам соврин ютиб, ўз музейимга қўшиб қўйиш.


- Фаластин билан ўйиндан кейин йигитлар босим остида қолиб кетишганди. Терма жамоадаги муҳит яхшиландими, йигитлар эртанги баҳсга руҳан тайёрми?
Одил Аҳмедов:
- Терма жамоада доим муҳит яхши бўлган. Ҳар бир мураббий тактикасининг ижобий ва салбий томонлари бўлади. Ҳимоявий ўйин бизга тўғри келмаганлиги туфайли Купер ҳам истеъфога чиқарилди деб ўйлайман.

- Терма жамоа анчадан буён "Бунёдкор"да ўйнаётганди, эртага эса баҳс "Пахтакор"да бўлади...
Одил Аҳмедов:
- Яхши футбол ва ўйин кўрсатиш учун яхши майдон керак. "Пахтакор" стадиони бугунги кунда ўйин ўтказиш учун энг идеал майдон бўлса керак.

Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг