UZ

Сўнгги янгиликлар

22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0

30 авг 13:26
Янгиликлар

Эшкак эшиш, Осиё ўйинлари

Вадим Меньков: “Ўн учинчи олтинни қўлга киритдим? Ўн уч рақами мен учун қадрли”

Хабар берганимиздек, афсонавий каноэчимиз Вадим Меньков бугун Осиё ўйинларининг олтин медалини қўлга киритди.

Икки карра жаҳон чемпиони, бир неча карра Осиё чемпиони Вадим Меньков ўзбекистонлик спортчилар орасида биринчи бўлиб 4та Осиё ўйинларида ғолиблик шохсупасига кўтарилди. Ўн олти йил давомида Осиё қитъасида 1000 метр масофада энг яхши каноэчи номини сақлаб туриш осон иш эмас, албатта. 

Бугунги финалда қўлга киритилган ғалаба эса осонликча келгани йўқ. Вадим маррага етиб келган заҳоти унга шифокорлар тез ёрдам кўрсатишди. Унинг қон босими 190га кўтарилиб кетганди. Унга сунъий кислород беришди. 

Кўряпсизми, битта медални қўлга киритиш қанчалик машаққатли меҳнат ва соғлиқдан кечишни талаб қилади.  

Биз тақдирлаш маросимидан сўнг Вадим Меньковдан интервью олдик. 

- Медаллар учун кураш муросасиз ва кескин руҳда ўтишини билардим, - дея сўз бошлади В.Меньков. - Бизда саралаш баҳслари ўтказилмади. Қитъанинг энг кучли каноэчилари Палембангга етиб келишган эди. Шу боисдан ҳам бу стартга алоҳида тайёргарлик кўргандим. Ғалаба қозонсам, 4та Осиё ўйинларида чемпионликка эришган ягона спортчига айланишимни билардим. Мураккаб вазифани уддалаганимдан жуда ҳам хурсандман. Ушбу ғалабани оила аъзоларим, мураббийларим, Ўзбекистон халқи ва Президентимизга туҳфа қилдим. Мустақиллигимизнинг 27 йиллик байрамига муносиб совға ҳозирладик, деб ўйлайман.  

- Финишга яқин қолганида асосий рақибингиз ҳисобланган хитойлик спортчининг қайиғи кутилмаганда ағдарилиб кетди. Ваҳоланки, у масофанинг катта қисмида пешқадамлик қилаётганди. Бу ҳолат сизга ёрдам бериб юбордими?

- Биласизми, бизнинг спортда бундай ҳолатлар бўлиб туради. Қайиқни катта тезликда бошқариш ва шунинг баробарида мувозанатни сақлаб туриш керак. Бир зумга хушёрликни йўқотсангиз, мана шундай нохуш ҳолатларга тушиб қоласиз. Маррага яқин қолган бир паллада хитойлик рақибим билан деярли ёнм-ён келаётгандик. У менга бир қарадию мувозанатни йўқотиб, қайиғи билан ағдарилиб кетди. Йиқилмаган тақдирда ҳам мендан ўзиб кета олмасди, назаримда. Чунки, унинг деярли кучи қолмаганди. 

- Сиз терма жамоамизга ушбу Осиё ўйинларидаги 13-олтин медални тақдим этдингиз...

- Бундан жуда ҳам хурсандман. Ўзи ҳаётимда 13 рақами билан боғлиқ қизиқарли ҳолатлар бор. Ўзим 13 февраль куни дунёга келганман. Туғилганимда уйдагилар 13 омадсиз рақам, унинг туғилган кунини 12 февраль деб ёздириш керак, дейишган экан. Лекин ўша пайтда онам бунга унамаган эканлар. Ўйлаб қарасам, жуда тўғри йўл тутган эканлар. Кейин катта мусобақалардаги олтин медалларим сони ҳам 13тага етди. Осиё ўйинларидаги медалларимиз эса янада кўпайишини истайман.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди 

(Палембанг, Индонезия) Сурат муалифи - Абдулло Файзуллаев 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
30 авг 19:12:16
Feruza musayeva
табриклаймиз Вадимни. Ростанам шунча йил мобайнида қитъада биринчи бўлиш осон эмас. Фақат олимпиададан медали йўқлиги бироз хафа қилади. Шундай бўлсаям, барибир Вадим Ўзбекистон фахри бўлиб қолаверади. Балки Токиода орзуси ушалар?
   
30 авг 18:46:18
BaXaMaN
Aziz Rakhmatov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
16 йил эмас 12 йил шекл? Ёки мен адашдимми?
adawdiz Doxa-2006 yildan beri xisoblasa 4ta oltin
   
30 авг 17:08:44
Aziz Rakhmatov
16 йил эмас 12 йил шекл? Ёки мен адашдимми?
   
30 авг 16:43:00
Feruz Xamidov
Shunday aka ukalarimiz koʻpaya verishsin. OFARIN OTA-ONA siga 1000 RAHMAT.....
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг