06 сен 10:59
Янгиликлар
Бокс/ММА
Валентина Шевченко UFC чемпионлик камаридан воз кечди
UFC аёллар ўртасида энг енгил вазн (57 кг гача) чемпиони Валентина Шевченко ўз камарини вакант, яъни эгасиз қолдирди.
Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
Аввалроқ Шевченко жароҳат олгани ва АҚШнинг Солт-Лейк-Сити шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC 332 турнирида бразилиялик Наталия Сильвага қарши жангдан четлаштирилгани маълум бўлганди.
Қирғизистонлик 38 ёшли Валентина Шевченко аралаш яккакурашлар (ММА) бўйича профессионал фаолиятини 2003 йилда бошлаган, 2015 йилдан буён UFC`да иштирок этиб келади.
У 2018 йилда UFC `нинг аёллар ўртасидаги энг енгил вазн тоифасида чемпион бўлган ва шундан сўнг етти марта чемпионлик камарини муваффақиятли ҳимоя қилган. Валентина ташкилот доирасида жами 15 та ғалаба, 3 та мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган.

Ҳавола :
Манба : fighttime
Фикрлар