UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10"Реал" 15 ёшли ярим ҳимоячи билан битим имзолаши мумкин 0 18:39Волкановски фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 18:17Афсонавий Федор Емельяненко Ўзбекистонга келади 0 17:41"Охирги жангдаги хатоларимни такрорламайман". Двалишвили Янга қарши учинчи жанг ҳақида гапирди 0 17:19Кэррик кетяптими? МЮ раҳбарияти фавқулодда йиғилиш чақирмоқда 0 16:48Дана Уайт мағлубиятcиз афғон жангчининг UFC`дан четлатилганига изоҳ берди 0 16:17Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар боксчимизга мухлислик қиламиз 0 15:46Итаума: "Хрговичга ҳаддан ташқари кўп ҳурмат кўрсатдим" 0 15:15"Пахтакор" клуби Илгиз Танташев қарорлари устидан расмий эътироз билдириб, даъво аризаси киритди 0 14:44Диёра Келдиёрова: "Энди мутлақо бошқа, янги Диёраман!" 0 14:13Британиялик блогер Жалоловни танқидлардан ҳимоя қилди 0 13:42Guangzhou Nansha International. Султонов икки ғалаба эвазига асосий тўрга йўл олди 0 13:11Шаҳин кечаги қийин ғалабадан сўнг нималар деди? 0 12:40Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда 0 12:09Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0

20 июл 13:47
Янгиликлар

Бокс/ММА

Вальтер Уокер: "Гусков - Анкалаев жанги учинчи раундга етиб бормайди"

Россиянинг "GOR MMA" клуби жангчиси Вальтер Уокер шу шанба оқшомида Абу-Даби шаҳрида ўтказиладиган UFC турнирининг асосий жангига ўз тахминини билдирди.

Уокер Гусковнинг жамоадоши ҳисобланади. Унинг фикрича, Богдан ярим оғир вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Магомед Анкалаевни нокаутга учратиб, аралаш яккакурашлар дунёсини ҳайратда қолдиради.

"Албатта, мен Богдан ғалаба қозонишини хоҳлайман. У ҳақиқий истеъдод эгаси, шунчаки машина. Менимча, у дунёни ҳайратга солиш учун катта имкониятга эга. У ютиши мумкин. Ўйлайманки, у GOR MMA клубидаги биринчи UFC чемпионимиз бўлади. Гусков Анкалаевни иккинчи раундда нокаутга учратади деб ўйлайман.

Бу ҳамма учун катта кутилмаган ҳодиса бўлади, лекин мен айнан шуни кутяпман. Мен ҳар куни Богдан билан машқ қиламан, шунинг учун унинг нимага қодирлигини биламан. У, шубҳасиз, бу жангда ғалаба қозониб, ўзбекистонлик биринчи UFC чемпионига айланиши мумкин", - деди бразилиялик спортчи Red Corner MMA нашрига берган интервьюсида.

25 июль куни ярим оғир вазн тоифасидаги жанг Абу-Дабида бўлиб ўтадиган UFC Fight Night 282 турнирининг асосий воқеасига айланади. Гусков Анкалаев билан жангни ўн бир кунлик огоҳлантириш билан қабул қилиб, жароҳат олган америкалик Халил Раунтрини алмаштиришга рози бўлганди.

Қизиғи, Вальтер Уокер ҳам ушбу тадбирда октагонга чиқади. У америкалик Томас Петерсен билан ҳисоб-китоб қилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг