UZ

Сўнгги янгиликлар

20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0 13:15Octagon навбатдаги турнири Ўзбекистонда ўтказилишини анонс қилди 0

24 май 13:38
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Ванзантнинг турмуш ўртоғи сифатида машҳурликка эришган Вандерфорд. Аслида ўзи ҳам жуда кучли енгилмас жангчи. Битта зарба билан рақибини “ухлатган” + ВИДEО

Енгилмас жангчи камарларни қўлга киритиш учун тезлик билан ҳаракат қиляпти.

Ушбу жанг Вандерфорд учун Bellator йўлини очиб берди.

Енгилмас жангчи камарларни қўлга киритиш учун тезлик билан ҳаракат қиляпти 22 май куни тунда Анкасвиллда Bellator 259 турнири бўлиб ўтди. Оқшомнинг асосий баҳсида ярим енгил вазн тоифасидаги чемпион Крис Сайборг ўз камарини америкалик Лесли Смитдан ҳимоя қилиш учун кураш олиб борди. Қолган жанглар эркаклар ўртасида бўлиб ўтди. Уларнинг бирида америкалик енгилмас Остин Вандерфорд рақиби Фабиан Эдвардсга қарши октагонга кўтарилди. 

Вандерфорд ММА мухлислари орасида аралаш жангларда таниқли ҳамда жозибали Пейж Ванзантнинг турмуш ўртоғи сифатида танилган. Шунингдек, у Bellator'да 5 та жанг ўтказган, ҳаваскор ва профессионал фаолиятида ҳам ҳали мағлубиятга учрамаган. Ҳозир америкалик Bellator'нинг ўрта вазн тоифаси рейтингида учинчи ўринда турибди ҳамда Анатолий Токовнинг “Фёдор Тим” ташкилотида шуғулланяпти. Буларнинг барчаси Вандерфордни яқин келажакда чемпионлик камари учун асосий даъвогарлардан бири сифатида чиқишга имкон беради. 

Остин ҳисобида 4 тадан оғритиш ва ҳакам қарори билан ҳамда 3 та нокаут билан қозонилган ғалабалар мавжуд. Шунингдек, Bellator'да ҳам барча услубда ғалаба қозонишга эришди. Бироқ, унинг битта жанги орқали бутун дунё таниб олди. У биринчи раунддаёқ бразиялик Эдмилсон Фрейтасни мағлуб қилди. Мана шу баҳсдан сўнг Остин Bellator билан шартнома имзолади. 

Америкалик бошидан Фрейтасга қарши фаол ва аниқ ҳаракат қилди. Остин рақибига хай-кик, жеб, апперкот ва қақшатгич зарбалар йўллади. Бир ярим дақиқадан сўнг бразилияликни қафасга сиқиб борди ҳамда жағига ўнг томондан зарба берди. Шу заҳотиёқ Фрейтас қулади. Жангни давом эттириш ортиқчалигига қарамасдан Вандерфорд рақибига яна бир нечта зарба йўллади, бразияликнинг соғлигини сақлаб қолиш учун ҳакам тезлик билан баҳсни тўхтатди.


Камерада томошабинлар орасида ўтирган Пейж Ванзатнинг реакцияси ҳам суратга тушган. Қиз турмуш ўртоғи Остин учун қарсак чалди ва унинг муваффақиятидан мамнун бўлди. У Эдвардсга қарши жангда ҳам Вандерфорднинг ёнида бўлди. Севикли рафиқасини хурсанд қилиш учун Остин Вандерфорд ҳамма нарсага тайёр.


Championat.com асосида Озода Қаюмова тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг