UZ

Сўнгги янгиликлар

16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0

23 сен 09:25
Янгиликлар

Ўқ отиш

“Ватанпарвар” ташкилоти спортчилари муносиб тақдирланди + ФОТО

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгашида 11-20 сентябрь кунлари Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича бўлиб ўтган 14-Осиё чемпионатида иштирок этиб, юқори ўринларга сазовор бўлган ташкилот спортчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Видеоселектор шаклида ўтган тантанали тадбирда “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши раиси Ҳусан Ботиров ғолиб ва совриндор спортчилар Осиё чемпионатида нафақат ташкилот, балки бутун Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилганликлари, уларнинг шиддатли беллашуви дунё бўйлаб ўқ отиш спорти ихлосмандлари орасида катта муҳокама ва олқишларга сазовор бўлганлигини билдирди.

Ҳ.Ботиров нуфузли мусобақада юқори ўринларни қўлга киритган “Ватанпарвар” ташкилотининг 8 нафар спортчисига ўз миннатдорлигини билдириб, биринчи ўрин учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 баробари, иккинчи ўрин учун 2,5 баробар, учинчи ўрин учун эса 2 баробар миқдорида пул мукофоти топширилишини маълум қилди.

Шунингдек, “Ватанпарвар” ташкилоти ҳузуридаги Республика техник ва амалий спорт турлари марказининг пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича мураббийи Шокир Набиев ҳамда Тошкент вилояти техник ва амалий спорт турлари маркази мураббийи Умид Мирвалиев эсдалик совғалари ва белгиланган пул мукофотлари билан тақдирланди.

Шундан сўнг ташкилот ҳудудий кенгашларининг раислари ўз вилоятларидан ушбу мусобақада иштирок этган спортчиларни эсдалик совғалари ҳамда тегишли пул мукофотлари билан тақдирлашга киришдилар.

Эслатиб ўтамиз, 11-20 сентябрь кунлари Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича бўлиб ўтган 14-Осиё чемпионатида Муҳаммад Камалов (Наманган в.), Нуриддин Нуриддинов (Сурхондарё в.), Нигина Саидкулова (Сурхондарё в.), Ойбек Асилов (Тошкент в.), Санжарбек Ибрагимов (Тошкент в.), Бекзод Раҳматиллаев (Тошкент в.), Ирода Азимбоева (Тошкент в.), Бону Тилавбердиева (Тошкент в.) юқори ўринларни эгаллаб, жами 15 та медални қўлга киритган эдилар. Якуний натижаларга кўра, 1-ўрин Қозоғистон, 2-ўрин Ўзбекистон, 3-ўрин Индонезия спорт терма жамоаларига насиб этди.

Тадбир давомида, шунингдек, Ҳусан Ботиров бир неча кун аввал бўлиб ўтган Халқаро “Арми-2021” ўйинларини юқори савияда ташкил этишда яқиндан кўмаклашган Республика техник ва амалий спорт турлари маркази бош директори ўринбосари Шавкат Исматиллаев, ушбу марказнинг биатлон бўйича мураббийи Сергей Серебряков ва Қибрай спорт комплекси администратори Денис Маткаримовга Мудофаа вазирлигининг эсдалик совғаларини топширди.

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг