UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

07 сен 09:35
Янгиликлар

Ўқ отиш

“Ватанпарвар” ташкилоти спортчиси Россияда ғолибликни қўлга киритди

Маълумки, жорий йилнинг 4 сентябрь куни Россия Федерациясининг Татаристон Республикаси пойтахти Қозон шаҳрида биринчи МДҲ давлатлари ўйинларига старт берилган эди.

Мазкур нуфузли спорт мусобақасида 9 та давлат, жумладан, Россия, Ўзбекистон, Озарбайжон, Беларус, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Молдова ва Арманистондан 14 ёшдан 23 ёшгача бўлган тажрибали спортчилар беллашмоқда.

Қувонарлиси, ушбу мусобақанинг пневматик қуролдан ўқ отиш йўналишида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси – Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгашининг ўқ отиш спорти секцияси аъзоси Муҳаммад Камалов фахрли 1-ўринни эгаллаб, олтин медалга сазовор бўлди.

Айтиш жоиз, бу “Ватанпарвар” ташкилоти спортчисининг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига муносиб совғаси бўлди.

Наманганлик Муҳаммад Камалов 2002 йилда туғилган бўлиб, 6 йилдан буён, “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгашининг ўқ отиш спорти секциясида Муҳаббат Кондакова ва Вадим Кондаков мураббийлиги остида шуғулланиб келмоқда. Ёш спортчи бир неча маротаба республика ва халқаро мусобақаларда ғолибликни қўлга киритиб, 2020 йилда имтиёз асосида Наманган Муҳандислик-қурилиш институтига ўқишга қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Қозон шаҳрида ўтаётган биринчи МДҲ давлатлари ўйинлари 11 сентябрь куни якунига етади. Ҳозирда Ўзбекистон спортчилари Россия терма жамоасидан кейин иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг