UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0

20 сен 08:46
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари, Осиё ўйинлари

Вазир ва Отабек Умаров иштирокида янги Олимпия циклига тайёргарлик ишлари муҳокама қилинди

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг якуни ва олдинда кутиб турган йирик комплекс мусобақаларга тайёргарлик масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Учрашувда Спорт вазири Адҳам Икрамов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосарлари Сакен Полатов ва Азизжон Камиловлар иштирок этишди.

Даставвал, Франция пойтахти мезбонлик қилган ХХХIII ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегациясининг иштироки муҳокама қилинди. Унда эришилган ютуқ ва йўл қўйилган камчиликлар таҳлил қилиниб, зарур вазифалар белгилаб олинди. 

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 август куни спортчи ва мураббийларимиз билан учрашувда янги Олимпия цикли учун белгилаб берган вазифалар ижросини таъминлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Суҳбатда Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларига тайёргарлик, хусусан, Ўйинлар дастури ва унга киритиладиган спорт турларини кўриб чиқиш кун тартибидан ўрин олди ва бу бўйича барча масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ва Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик режаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. 

Унда жамоавий спорт турлари ва аёллар спортига янада кўпроқ аҳамият қаратиш, терма жамоаларнинг моддий-техник базасини яхшилаб, тажрибали хорижий мураббийларни жалб этиш, спортчиларнинг тиббий таъминотини кучайтириш каби мавзулар юзасидан фикр алмашилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг