UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

27 окт 08:23
Янгиликлар

Регби

Вазирлар Маҳкамасида регбини ривожлантиришга бағишланган йиғилиш ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида юртимизда спортнинг регби турини ривожлантиришда раҳбарларининг роли, масъулияти ҳамда амалга оширилаётган ишлар самарадорлигига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Регби федерацияси раиси Содиқ Сафоев, Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Авазжон Каримов, Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби, Ўзбекистон Регби федерацияси раисининг ўринбосари Ойбек Касимов ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда дастлаб 2019 йил 29 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасида регби спорт турини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4500-сонли қарорнинг ижросини таъминлаш йўлида амалга оширилган ишлар бўйича Ўзбекистон Регби федерацияси раиси Содиқ Сафоевнинг қисқа ҳисоботи тингланди.

Қайд этилишича, бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида таълим ва спорт-таълим муассасалари ҳамда бошқа ташкилотларда регби бўйича бўлимлар тўлиқ хатловдан ўтказилиб, Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Фарғона, Андижон, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Бухоро, Хоразм ва Тошкент вилоятларида жами 33 та қўшимча секция ва тўгараклар ташкил этилиб, 500 нафардан зиёд спортчи жалб этилган.

Регби бўйича малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида 2020-2021 ўқув йилида Ўзбекистон Миллий Университетнинг регби бўлимига 36 нафар талаба, Жисмоний тарбия ва спорт университетига эса 15 нафар талаба ўқишга қабул қилинган.

Содиқ Сафоевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси нуфузли халқаро мусобақаларда фаол иштирок этиб, шарафли ўринларни эгаллаб келмоқда ва Осиё минтақасидаги давлатлар орасида кучли саккизликка кўтарилган.

Бугунги кунда мамлакатимизда регбини оммалаштириш ва тарғиб қилишга оид медиа-режа ишлаб чиқилиб, тасдиқланган.

Шу билан бирга, юртимиздаги спорт мактабларининг регби бўлимларида ўқув-машғулот жараёнининг самарали ташкиллаштирилишини мониторинг қилиш тизими жорий этилган.

2020 йил 1 июлда Регби федерацияси раиси Содиқ Сафоев Япониянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Фужияма Ёшинори ва JAIKA вакили Такасака Мунео билан учрашиб, Япония томонининг гранти асосида 2 нафар мураббийни Ўзбекистонда ишлашга юборишга доир келишувга эришди. Шунингдек, қўшма мусобақалар ва ўртоқлик учрашувлари ташкил этишга келишиб олинган.

Илмий-услубий ишланмалар ва илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, регби-7 ва регби-15 бўйича тайёргарлик дастурлари, 600 дона “World Rugby” ўқув қўлланмалари ўзбек тилига (кирилл ва лотин алифболарида) таржима қилинди ва чоп эттирилиб, регби бўйича селекционерларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастури ишлаб чиқилган.

2020 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Тошкент шаҳрида олий таълим муассасалари ўртасида «Талабалар лигаси», Регби-7 бўйича Ўзбекистон чемпионати, Мудофаа вазирлиги, Миллий Гвардия, ФВВ, ДХХ ва ИИБ ходимлари ўртасида Регби-15 бўйича Ўзбекистон чемпионатлари ҳамда 3 та ёш тоифасида «Олтин Овал» кубогини ўтказиш режалаштирилган.

Кун тартибидаги масала бўйича Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий университети масъулларининг ҳисоботи тингланди.

Йиғилиш якунида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ қишлоғида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари томонидан ўқув-машқ жараёнини ўтказиш учун Ўзбекистон Регби федерациясининг спорт базасини қуришни 2021 йилда тегишли дастурга киритиш бўйича аниқ ишларни амалга ошириш белгиланди.

Таъкидлаш жоиз, регби бўйича миллий терма жамоаларнинг мусобақаларга муносиб тайёргарлик кўриши учун пойтахтдаги Миллий Университет стадионида замонавий талаблар асосида таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Маълум қилинишича, яқин вақт ичида «тег-регби» ҳар бир туманда биттадан умумтаълим мактабининг жисмоний тарбия дастурига киритилади ва танланган мактабларнинг жисмоний тарбия ўқитувчилари учун «тег-регби» бўйича ўқув қўлланмалари билан таъминланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг