UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

19 сен 07:47
Янгиликлар

Тадбирлар

Вазирлик Ишчи гуруҳи бугун Муйноқ туманини ўрганди

Шу кунларда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг махсус Ишчи гуруҳи Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб, бу ерда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишмоқда.

Жумладарн, ишчи гуруҳ аъзолари Орол денгизи бағрида жойлашган ва юртбошимизнинг саъй-ҳаракатлари натижасида сўнгги йилларда тобора чирой очаётган Муйноқ туманида бўлишди.

Ишчи гуруҳ туман болалар-ўсмирлар спорт мактабида бўлиб, бу ерда бажарилаётган ишларни ўрганди. Жумладан, спорт таълим муассасасини ёш кадрлар билан таъминланганлик ҳолати ҳамда тренерларга бўлган эҳтиёжи борасидаги таклифлари олинди.

Шунингдек, вазирликнинг Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўлими ходимлари томонидан Муйноқ туманидаги спорт объектларининг интернет тармоғига уланганлиги ва бу борада кўрилаётган чора-тадбирлар, бино ва иншоотларни кузатув камералари билан таъминлаш, сузиш аппарат дастурий таъминотини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда БЎСМнинг моддий-техник базасидан мақсадли фойдаланиш борасидаги ишлари таҳлилий кўриб чиқилди.

Аниқланган камчиликлар юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди. Ишчи гуруҳ Қорақалпоғистон Республикасини ўрганишда давом этади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг