UZ

Сўнгги янгиликлар

10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0

28 сен 15:27
Янгиликлар

Дзюдо

Вазирликда жаҳон чемпионатига тайёргарлик муҳокама қилинди

Спортни ривожлантириш вазирлигида 6-13-октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёнига бағишланган ташкилий қўмита йиғилиши бўлиб ўтди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 23-апрелдаги “Тошкент шаҳридаги “Ҳумо Арена” муз саройида дзюдо бўйича катталар ўртасида Жаҳон чемпионатини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 194–Ф-сон қарори фармойиши ижросини таъминлашга қаратилган ушбу мажлисда мутасаддилар томонидан қисқа ҳисобот бериб ўтилди.

Спортни ривожлантириш вазири, ташкилий қўмита раиси А.Икрамов ҳамда вазирлик ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси масъул ходимлари, Ўзбекистон дзюдо федерацияси вакиллари, шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш, Фавқулодда вазиятлар, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирликлари ҳамда “Uzbekistan Airport” акциядорлик жамияти ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси мутасаддилари иштирок этган мазкур йиғилишда олдинда қилиниши керак бўлган ишлар ҳам муҳокама қилинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг