UZ

Сўнгги янгиликлар

14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0 20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0

11 янв 10:10
Янгиликлар

Велоспорт

Велоспорт. Ҳамюртларимиз Осиё чемпионатида иккинчи медални қўлга киритишди

Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида велоспортнинг трек йўналиши бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Аввалроқ, катталар ўртасидаги баҳсларда Ольга Забелинская олтин медаль соҳибасига айлангани ҳақида хабар қилгандик.

Кеча ўсмирлар ўртасидаги беллашувларда Янина Кускова гуруҳ баҳслари саралашида иштирок этди. Мусобақа якунларига кўра Гонконг вакиласи С.Ли биринчи ўринни қўлга киритди. Кумуш медалга эса 8 очко жамғарган ҳамюртимиз Янина Кускова сазовор бўлди. Учинчи ўринни эгаллаган қозоғистонлик Эльвира Хамзина ҳам 8 очко тўплади. Ўзбекистонлик велоспортчи бугун яккалик пойгаларида ҳам медаль учун курашга чиқади. Ҳамюртимиз 3-4-ўринлар учун ҳиндистонлик спортчи билан беллашади.

Шунингдек, Мурод Холмуродов ҳам омниум йўналишидаги пойгада қатнашади. Аввалроқ гуруҳ пойгаларининг «Point Race» йўналишида олтин медални қўлга киритган Ольга Забелинская яккалик баҳсларида 1-2-ўринлар учун стартга чиқади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг