UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Богдан Гусков Роберт Уиттакерга мурожаат қилди 0 18:51Илия Топурия: "Мақсадим — Гэтжи билан реванш, аммо..." 0 18:15"Кичкина одамни мағлуб этсам, бу менга ҳеч қандай обрў келтирмайди". Шара Буллет Царукян билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 18:10Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қуръа ташланди (Жуфтликлар) 0 17:42Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони устидан ғалабадан сўнг ФИФА рейтингида бир поғона кўтарилди 0 17:05"У афсона". Асу Алмабаев бўлажак рақиби ҳақида фикр билдирди 0 16:29"Энди уларни ҳурмат қилмайман". Собиқ чемпион Нурмагомедов жамоаси ҳақида гапирди 0 15:45Сарсекбаев Қозоғистон ва Ўзбекистонда боксчиларга бўлган муносабатдаги фарқни кўрсатди 0 15:17Япония футбол ассоциацияси собиқ раҳбари ФИФА президентлиги сайловларида иштирок этиш учун ариза топширди 0 14:50UFC'да Асу Алмабаевнинг чемпионлик учун курашиш имконияти ҳақида гапирилди 0 14:24Шаҳрам Ғиёсов барча даврларнинг энг яхши боксчиси ким эканини айтди 0 13:44UFC P4P рейтинги янгиланди: Харрисон Шевченкони ортда қолдирди, Ган Топ-10`да! 0 13:13"Манчестер Сити" Ҳоландни 175 миллион еврога сотишга тайёр 0 12:42Россияни четлаштирган халқаро хоккей федерацияси сайти бузиб кирилди 0 12:11Чимаев чемпионлик унвонини ҳимоя қилади. Рақиб собиқ UFC чемпиони + ПОСТЕР 0

16 июл 12:18
Янгиликлар

Велоспорт

Велоспортчиларимиз "Giro d'Italia Womens" нуфузли кўп кунлик пойгасидаги иштирокини якунлади

Италияда велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича элита тоифасидаги аёллар ўртасида Жаҳон сериясига кирувчи "Giro d'Italia Womens" кўп кунлик пойгаси ниҳояланди.

Умумий 876.7 км масофани ўз ичига олган 8 та босқичли пойгада "Лидл-Трек" клуби аъзоси Лого Боржини ғалаба қозонди.

Турнирнинг кучли бешлиги:

1. Лонго Боржини ("Лидл-Трек")

2. Лотте Копетски ("Теам СД Воркс - Протайм")

3. Неве Бредбарри ("Канён//СРАМ Рейсинг")

4. Паулиена Ройжаккерс ("Феникс-Деcеунинcк")

5. Жулетте Лабус ("Тим дсм-фирменич ПостНЛ").

Эслатиб ўтиш жоиз, мусобақанинг олтинчи босқичи доирасида Ўзбекистоннинг "Tashkent City Womens Professional Cycling Team" жамоасининг тўрт нафар аъзоси - Нафосат Козиева, Маргарита Мисюрина, Моҳинабону Элмуродова ҳамда Мадина Қаҳҳорова пойгадан четлатилган эди. Ундан олдин эса Асал Ризаева дисквалификацияга учраган эди.

Еттинчи босқичда эса афсуски, қолган икки спортчимиз — Олга Забелинская ва Янина Кускова ҳам пойгани якунлай олмади.

Шу тариқа, "Tashkent City Womens Professional Cycling Team" велосипедчилар жамоаси нуфузли "Giro d'Italia Womens" мусобақасини сўнгги, саккизинчи босқичдан олдин якунлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг