UZ

Сўнгги янгиликлар

10:32Лос-Анжелес-2028: енгил атлетика бўйича саралаш тартиби ва меъёрлари тасдиқланди 0 10:22Ёшлар Олимпиадасидаги медалларимиз сони яна биттага кўпайди 0 10:01"Арсенал" "Реал"га Субимендининг нархини эълон қилди 0 09:30Юнон-рум кураши. Ўзбекистон чемпионатининг биринчи куни 5 та вазнда ғолиблар аниқланди 0 08:59Икки боксчимиз Ёшлар Олимпиадаси медалини нақд қилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:28Волков расм орқали UFC чемпионлиги учун жанг сўради + ФОТО 0 08:03"Манчестер Юнайтед" Почеттинонинг вакиллари билан музокаралар ўтказди 0 07:32Total Chess. Абдусатторовдан "даҳшатли" старт. У фақат Бибисарани хафа қила олди холос 0 07:01Фомин Грециядаги "Челленжер"ни илк босқичдаёқ тарк этди 0 20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0 17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0 17:22Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум 0

23 июн 06:41
Янгиликлар

Велоспорт

Велоспортчиларимиз Осиё чемпионатини 8 та медаль билан якунлашди

Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида велоспортнинг трек йўналиши бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди.

18-22 июнь кунлари ўтган мусобақада терма жамоамиз вакиллари 8 та медаль қўлга киритишди.

Чемпионатнинг якуний куни Индира Ганди аренасида Фарруҳ Бобошеровнинг ғалабаси шарафига давлатимиз мадҳияси янгради. Ёшлар ўртасида очколар бўйича гуруҳ пойгаси дастурида кечган беллашувларда ҳамюртимиз рақибларини катта фарқ билан ортда қолдиришга эришди.

Йигитлар, очколар бўйича гуруҳ пойгаси (U-20)

1. Фаррух Бобошеров (Ўзбекистон) – 74 очко

2. Ли Сунгёну (Корея Республикаси) – 24

3. Юмнам Бирджит (Ҳиндистон) – 23

Шунингдек, бугунги беллашувларда Асаль Ризаева омниум, Нафосат Козиева ҳамда Янина Кускова жуфтлиги медисон дастурида бронза медалларига сазовор бўлишди. Шу тариқа, велотрек бўйича Ўзбекистон терма жамоаси қитъа биринчилигини 1 та олтин ва 7 та бронза медаллари билан якунлади.

Олтин медаль

Фаррух Бобошеров – ёшлар ўртасида очколар бўйича гуруҳ пойгаси


Бронза медаллари

Янина Кускова – аёллар ўртасида индивидуал пойга

София Каримова – қизлар ўртасида очколар бўйича гуруҳ пойгаси

Владислав Троман – йигитлар ўртасида омниум пойгаси

Янина Кускова – аёллар ўртасида очколар бўйича гуруҳ пойгаси

София Каримова – қизлар ўртасида скретч дастури

Асаль Ризаева – қизлар ўртасида омниум дастури

Нафосат Козиева ҳамда Янина Кускова – аёллар ўртасида медисон, жуфтлик.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг