UZ

Сўнгги янгиликлар

14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 09:34Уиттакер Гусков билан жанг ҳақида: "Ур ва ўтказиб юборма!" 0 09:03Жейк Полнинг рақиби GLORY собиқ чемпиони бўлади 0 08:32RAF лигасида россиялик спортчиларнинг иштироки ҳақида расмий баёнот берилди 0 08:01Элит ОЧЛ. "Ал Қодисия" 5 та гол урди, "Ал Айн" меҳмонда Саудия жамоасини мағлуб этди ва бошқа натижалар + ВИДЕО 0 21:04WTA рейтинги янгиланди. 22 поғона юқорилаган Раҳимова энди дунёнинг 44-ракеткаси! 0 19:10"Жангимиз тарихдаги энг буюк тўқнашувлардан бири бўлади". Дэвид Бенавидес Усик билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 18:29Хамзат Чимаев қачон UFC октагонига қайтишини айтди 0 17:52"Бавария" Компанига нисбатан ғалати қоида жорий қилди 0

30 сен 14:10
Янгиликлар

Велоспорт

Велоспортчиларимиз учун жаҳон чемпионати якунланди. Унда биргина Кускова натижа қайд этди

Швейцариянинг Цюрих шаҳрида велошоссе бўйича эркаклар, аёллар ва 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги жаҳон биринчилиги ўз ниҳоясига етди.

Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этди.

Дастлаб, 27 сентябрь куни Никита Цветков 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги гуруҳ пойгасида стартга чиқди, аммо Париж Олимпиадасида бўлгани каби у финишгача етиб кела олмади.

28 сентябрь куни жаҳон чемпионати доирасида аёллар ўртасидаги гуруҳ пойгаси ташкил этилди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси сафида Шаҳноза Абдуллаева иштирок этиши олдинроқ расман эълон қилинган эди. Қизиғи, Абдуллаева билан бирга аввалроқ таркибдан чиқарилган Янина Кускова ҳам стартга чиқди.

Якунда Янина Кускова 66-натижани қайд этган бўлса, Абдуллаева пойгани охиригача етказа олмади.

Кеча ўтказилган эркаклар ўртасидаги гуруҳ пойгасида эса Дмитрий Бочаров ўз омадини синаб кўрди. У ҳам қолган велоспортчиларимиз сингари финишга етиб кела олмаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг