UZ

Сўнгги янгиликлар

17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0 14:04Дакарда бугун уч нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларга қўшилади 0 13:46Самбо бўйича 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:15"Манчестер Юнайтед" тарихида илк бор ушбу ҳолатга тушиб қолди 0 12:44Конор Макгрегор: "Холлоуэйни бир оёқда ҳам енгардим" 0 12:11Ковингтон UFC жангчилари ва Zuffa боксчилари ўртасидаги мукофот фарқи учун Дана Уайтни танқид қилди 0 11:40Жаҳонгир Зокиров "Zuffa"даги жанги учун Ар-Риёдга етиб борди 0 11:09Ўзбекистон – Саудия Арабистони учрашуви учун чипталар нархи маълум бўлди 0

11 фев 11:01
Янгиликлар

Велоспорт

Велоспортчиларимизнинг Осиё чемпионатидаги медаллари 4 тага етди

Шу кунларда Таиланднинг Пхитсанулок провинциясида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионати ўтказилмоқда.

Мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳозирга қадар 3 та олтин ва 1 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Ёдингизда бўлса, 7 февраль санасида турнирнинг илк куни доирасида ёшларимиз аралаш эстафетада тенгсиз бўлганди. Орадан бир кун ўтиб, Самира Исмоилова яккалик дастурида олтин медалга эга чиқди.

Кеча эса аёллар ўртасида ўтказилган индивидуал вақт дастурида тажрибали Янина Кускова олтин медални қўлга киритди. Мазкур дастурнинг U-23 ёш тоифасида ташкил этилган пойгасида эса Асал Ризаева учинчи натижани қайд этиб, бронза медалини ҳисобимизга қўшиб қўйди.

Шундай қилиб, делегациямизнинг мусобақа доирасида қўлга киритган медаллари сони 4 тага етди: 3 та олтин ва 1 та бронза.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг