UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

31 янв 09:26
Янгиликлар

Велоспорт

Велоспортчимиз Дубайдаги ўқув-машғулот йиғинига жўнаб кетди

Велосипед спорти бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Алла Безуглова «Al Asayl» аёллар велоклуби таклифига биноан Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрига йўл олди.

Айни пайтда мазкур клубда яна бир спортчимиз Диана Адельшинова ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этмоқда. Ушбу йиғинларда қатнашишдан асосий мақсад спортчиларни 22-28 апрель кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган шоссе бўйича Осиё чемпионатига тайёрлаш ҳамда уларнинг ўқув-услубий, машқ жараёнлари самарасини ошириш, велоспорт соҳасидаги дунё андозалари ва амалиётларидан фойдаланиш, уларнинг профессионал маҳоратини оширишдан иборатдир.

Маълумот учун, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси БААнинг «Al Asayl» аёллар велоклуби билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйган. Бугунги кунга қадар велосипед спорти бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг бир қатор аъзолари мазкур велоклубида малака ошириб келдилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг